"Аталанта" Лукманни жамоада олиб қолмоқчи
04 сен 2025 10:05
Новости
"Аталанта" Лукманни жамоада олиб қолмоқчи
Football Italia хабар беришича, италиялик "Аталанта" бу мавсумда ўзининг қанот ҳужумчиси Адемола Лукманни қўйиб юборишни истамайди.
Бергамоликлар нигериялик форвардни Чемпионлар Лигаси учун рўйхатга киритган ва раҳбарият футболчи билан муносабатларни яхшилаш учун қаттиқ ҳаракат қилмоқда. Ҳолбуки, ундан аввалроқ ўйинчи клубни тарк этиш истагини билдирган эди.
Эслатиб ўтамиз, ёзда Лукман "Интер" ёки "Бавария"га ўтиши мумкин эди. Ҳатто "нерадзурри" томонидан 45 миллион евро миқдорида аниқ таклиф ҳам келган, аммо клуб футболчини қўйиб юбормади.
Янги мавсумда Лукман ҳали майдонга тушмади, ўтган мавсумда эса А Серияда 31 ўйинда 15 та гол урган эди.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Тезкор хабар! Рубен Аморим МЮдан кетди
Расман: Шерзод Насруллаев — "Пахтакор" аъзоси!
Комментарии