RU

Последние новости

18:39"Навбаҳор" бир қатор легионерлари билан хайрлашди  1 18:19"Локомотив"га дарвозабон керак: "Навбаҳор" аъзоси — асосий номзод  1 17:58Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Эронни мағлуб этди  2 17:33"Футбол олами". Сўнгги тур тафсилотлари  0 16:56"Ювентус" етакчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0 16:33ФИФА VAR'дан фойдаланишга ўзгартиришлар киритмоқчи  1 16:05"Андижон" Ўзбекистон терма жамоаси аъзосини жалб қилмоқчи  12 15:39Аёллар Осиё Чемпионлар Лигаси: "Севинч" ("Насаф") қачон ўйнайди?  1 15:20TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Барселона", "Ман Сити" ва бошқалар  0 15:14"Навбаҳор" Раҳмоналиевга даъвогарлик қилмоқда  5 14:52ПФЛ "Йил кашфиёти"ни эълон қилди  6 14:28"Арсенал" "Челси"га қарши ўйиндан кейин жаримага тортилиши мумкин. Нима учун?  0 14:02Комилов "Нефтчи"ни эмас, "Навбаҳор"ни танлади  11 13:33Номаълум ҳужумчилар Месси ҳайкалини синдириб ташлади: жаҳон чемпиони монументи иккинчи марта шикастланди  13 13:07"Навбаҳор" дарвозабони ОКМКга йўл олиши мумкин  2

Асрор Ғофуров: “Мен учун Ўзбекистонга қайтиш вақти келганди” Новости

Асрор Ғофуров: “Мен учун Ўзбекистонга қайтиш вақти келганди”

Бир неча мавсумни Туркиянинг турли двизионларида ўтказган ўзбекистонлик футболчи Асрор Ғофуров, жорий йилда чемпионатимизга қайтиб фаолиятини давом эттирди.

Биринчи даврани андижонликлар сафида ўтказган ярим ҳимоячи, иккинчи даврада “Сурхон” жамоаси сафига келиб қўшилди. Маълумот ўрнида айтиш жоизки бугунги суҳбатдошимиз Суперлигада дебют мавсумини ўтказди. 


- Узоқ муддатдан сўнг миллий чемпионатимизга қайтдингиз. Умуман олганда ўзингизни дебют мавсумингизни ўтказдингиз. Дастлабки таасуротлар қандай бўлди? 

- Авваламбор, ўз юртимга қайтиб Суперлигада тўп тепганимдан хурсандман. Таасуротлар аъло.

- Ҳозиргача бўлган фаолиятингизни икки қисмга, яъни турк ва ўзбек футболига бўладиган бўлсак, сиз учун қай бири аҳамиятлироқ?

- Менимча иккига ажратиш нотўғри бўлса керак. Футболчи сифатида Ўзбекистонда улғайдим, илк қадамларимни ташладим. Легионерга айланиш тақдиримда бор экан, хорижда ҳам муносиб тўп тепишга ҳаракат қилдим. Беш йилга яқин вақт мобайнида биринчи ва тўртинчи двизион жамоаларида ҳаракат қилдим. Илк турларда бироз ҳаяжонланганим рост. Бу табиий ҳолат. Термиз клубига ўтганимдан сўнг анча мослашиб олдим. Ички чемпионатимиздаги тажрибали футболчилар билан елкама-елка тўп тепдим. Ойбек Қиличев, Шавкат Саломов ва Дилшод Раҳматуллаев кабилардан кўп нарса ўргандим.

- Нима учун айнан “Андижон” вариантида тўхтадингиз? Ёки бошқа сабаблар ҳам борми?

- Туркиядан ватанимга қайтиш вақти келганди. Бу борада “Андижон” мен учун биринчи ташланган қадам бўлди.

- “Андижон”нинг узоқ муддат қуйи лигада юргани ҳам, қайсидир маънода муваффақиятсизликларга таъсир қилдими?

- Албатта. Биринчи даврада бу яққол билинди. Таркибдаги кўп футболчилар янги эди, ўзаро чиқишиб кетишлари учун вақт керак бўлди. Лекин, кўрдингиз жамоа иккинчи даврада ўз йўлини топиб олди, натижалар ижобий кўриниш олди. Александр Хомяков янги ҳаво олиб кира олди. Мавсум аввалида катта мақсадлар қўйилди. Кучли олтиликка кириш вазифа этиб белгиланди. Бироқ, ҳар доим ҳам футболда сиз истаган нарса рўй беравермайди.

- “Андижон” варианти ортга ташланган қадам эмасмиди? Ўзингизни нисбатан кучлироқ лигаларда синаб кўришингиз мумкинмиди? Бу борада вариантларга эгамидингиз?

- Албатта! Аммо менга “Андижон” варианти жуда маъқул келганди. Болалигимдан водий жамоаларида тўп суришни орзу қилганман. Ниятимга етдим. Ҳар нарсанинг ўз вақти бор. “Андижон” ва “Сурхон” ортга ташланган қадам эмас, деб ўйлайман.


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика