RU

Последние новости

11:55Йозеф Блаттер: "Саудия Арабистони дунё футболини бошқармоқда"  1 11:35Арне Слот "Ливерпуль"нинг асосий мақсадини айтди  0 11:15Суперлига-2025. Ким пенальтилардан кўп жабр кўрди?  1 10:50Колумбия бош мураббийи: "Мундиалга футболчилар энг яхши ҳолатда келиши учун тайёргарлик кўрамиз"   4 10:21Португалия бош мураббийи: "Ўзбекистонга нисбатан ҳурматимиз юқори"  12 09:50Флик: “Ламин Ямал ҳозир ҳайратланарли даражада ўсиш кўрсатяпти”  0 09:25Шевченко: “Энг муҳими — плей-оффдан ўтиб, ЖЧ–2026 йўлланмасига эга чиқиш”  2 08:54Дешам: “Гуруҳимиз ЖЧ–2026нинг энг қийинларидан бири”  4 08:30Скалони — Мессининг ЖЧ–2026да иштирок этиши ҳақида: “Қарорни унинг ўзи қабул қилади”  2 08:00Неймар Жаҳон чемпионатига борадими? Анчелотти шартини айтди  0 07:36Расман: Германиялик мутахассис "Нефтчи"да иш бошлади  5 01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  24 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  27 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  9 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6

Асрор Алиқулов: "Рақибда 65-70 дақиқалардан сўнг бўшлиқлар пайдо бўлишини кутгандик" Новости

Асрор Алиқулов: "Рақибда 65-70 дақиқалардан сўнг бўшлиқлар пайдо бўлишини кутгандик"

Суперлига 6-тур доирасидаги "Шўртан" — "Машъал" (0:1) ўйинидан сўнг муборакликлар бош мураббийи Асрор Алиқулов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

— Биринчидан, бу Суперлиганинг 6-тур ўйини, иккинчидан дерби эди. "Шўртан" анчадан бери биламиз, ушбу жамоа прессинг қилишни яхши кўради ва биз бунга тайёрлангандик. Рақибда 65-70 дақиқалардан сўнг бўшлиқлар пайдо бўлишини кутгандик ва шу сабаб айрим ўйинчиларимизни захира ўриндиғига қўйгандик. Ўйин сўнггида биринчи голдан сўнг янада ақллироқ ўйнаганимизда иккинчисини ҳам киритишимиз мумкин эди.

— Достон Тўхтабоев сўнгги пайтларда кўринмаяпти.

— У мавсум бошида рақобатда ютиб чиққани учун ҳаракат қилганди. Аммо, сўнгги ўйинларда йирик мағлубият қабул қилиб олдик. Уни қўллаб-қувватлаймиз. Ҳозирда Умид Ҳамроевга ишонч билдиряпмиз, иккаласи ҳам бизнинг футболчилар. Қайси бири тайёр бўлса, ўшани майдонга туширамиз.

— Захира бўйича қилинган ўзгаришлар ўзини оқлади деб ўйлайсизми?

— Ҳа, рақиб 65-70 дақиқада прессингда ўйнаганидан кейин бўшлиқлар бўлишини билган ҳолда тезроқ ва абжирроқ ўйинчиларимизни захирада қолдиргандик.

— Фаолиятингизда асосан "Шўртан" ва "Машъал" ўтказгансиз. Аммо, энг кўп "Шўртан"ни мағлуб этгансиз. Бу рақибни билишингизни англатадими ёки "Машъал" кучлими?

— Айниқса, рақибнинг ярим ҳимоя чизиғи яхши ўйнади. Тўп билан муамоалар қилиши ва техник жиҳатлари яхши.



Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика