RU

Последние новости

02:42Ҳусайн Норчаев: "Вазият қизил карточкага тортмас эди"  2 02:16Рўзиқул Бердиев: "Дарвозабонимиз олдинга чиқиши хато бўлди, лекин чиққанга яраша тўғри ўйнаши керак эди"  14 01:52Туркия. Алиқулов 90+2 дақиқада жароҳат туфайли алмаштирилди, унинг жамоаси ғалабага эришди  1 01:40Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" суперкамбэк эвазига ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этди  402 00:57"Реал" футболчилари ҳакамлар уларга бошқа етакчиларга нисбатан қаттиққўлроқ муносабатда бўлишаяти, деб ҳисоблашмоқда  1 00:05Куанишбай Оразимбетов: "Иккинчи таймда умуман бошқа "Жайхун"ни кўрдик"  0 23:40ОФК ЭЧЛ. "Ал Иттиҳод" БААда мағлубиятга учради  0 22:22Шавкат Юсупов: "Шу темпда давом этишга ҳаракат қиламиз"  1 21:02ОФК ЭЧЛ. Турнир янги мавсумининг илк баҳсида 7та гол урилди  1 19:59Мессининг карточкаси рекорд даражадаги суммага сотилди  7 19:34Руни: "Тен Ҳаг Аморимга алмаштирилганидан бери МЮнинг аҳволи фақат ёмонлашди"  11 19:06"Қайрат" "Реал"га қарши ўйин чипталари қачондан сотувга чиқишини маълум қилди  9 18:40"Футбол олами". "Пахтакор" - "Нефтчи" 2:1, "Насаф" ва "Сўғдиёна"да йирик ғалабалар  1 18:35"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да йўқотиш  5 18:16"Насаф" бугун ёлғиз эмас  20

Асрор Алиқулов: “Ўзим иштирок этган Кубок финалларидан кўпроқ “лой жанги” ёдимда қолган” Новости

Асрор Алиқулов: “Ўзим иштирок этган Кубок финалларидан кўпроқ “лой жанги” ёдимда қолган”

Ўзбекистон Кубогининг 5 карра соҳиби Асрор Алиқулов билан ҳам боғланиб, бугунги “Насаф” – “Бунёдкор” баҳси ҳақидаги фикрлари ва ўзи иштирок этган финаллар тўғрисида суҳбатлашдик.

- Тўғриси, ҳозир ўзим иштирок этган финал ўйинларидан ҳар бирини йилма-йил айтиб беришим қийин. Бу борада кўпроқ “МХСК” стадионида “Қурувчи”га (Ҳозирги “Бунёдкор”) қарши кечган баҳсни яхши эслайман. “Лой жанги” бўлганди. Об-ҳаво ҳам шу куни бироз ноқулай келиб, кутилган ўйинни намойиш этишга ҳар икки жамоа ҳам қийналганди. Асосий вақтларда кучлар тенг келгач, лотореяда омад “Пахтакор”га кулиб боққанди. Жуда ёқимли ғалаба бўлганди.

- Бугунги ўйинга келадиган бўлсак, назаримда “Насаф” фаворит. Уларда жамоавий ўйин яхши шаклланган. Лекин финал битта ўйиндан иборат эканлигини ҳам унутмаслик лозим. “Бунёдкор” ҳам қўл қовуштириб турмаслиги аниқ. Улардан ҳам муносиб ўйин кутиш мумкин. Муҳими ишқибозлар ҳақиқий финалга хос ўйинга гувоҳ бўлишини ва ким кучли бўлса ўша ғолиб чиқишни тилайман.

Исломбек Рустамбеков.

ЎЗБЕКИСТОН КУБОГИ. БАРЧА ФИНАЛЛАРНИНГ РАМЗИЙ ТЕРМА ЖАМОАСИ


Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика