RU

Последние новости

08:42УФФ янги раҳбари: «Мен сеҳргар эмасман, бироқ...»  3 08:10«Сурхон» «Пахтакор» футболчисини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди  0 07:41«Нефтчи»нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Андижонда давом эттиради  3 02:08Александр-Арнольд "Реал"нинг шорт листида биринчи ўринда турибди  3 00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  0 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  6 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  0 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  3 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  6 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2

Асрор Алиқулов: "Ўйиндаги тезлик ва шиддат мухлисларга манзур келди" Новости

Асрор Алиқулов: "Ўйиндаги тезлик ва шиддат мухлисларга манзур келди"

Про лиганинг навбатдаги туридан ўрин олган "Бухоро" - "Шўртан" (1:1) учрашувидан сўнг ғузорликлар бош мураббийи Асрор Алиқулов фикрларини билдирди.

"Биринчи бўлимда бизнинг жамоа яхши кўринди. Иккинчисида эса аксинча, "Бухоро" кўпроқ ҳимояланишга мажбур қилди, дея оламан. Охирги учрашувларда сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юбораётган эдик. Ҳимоячиларга ҳар бир дақиқада диққатни йўқотмасликни, иккинчи тўпда рақиб футболчиларига узроқдан зарба йўллашга тўсқинлик қилишимизни айтгандим. Ўйиндаги тезлик, шиддат мухлисларга манзур келгани шубҳасиз. Футболчиларим майдонда кўп тер тўккани ҳисобига ҳисобни сақлаб қолишга эришдик, деб ўйлайман",- дейди Асрор Алиқулов. 

- "Шўртан"да номдор футболчи йўқ. Кам сонли тажрибали футболчилардан бири Даврон Исоқовнинг ўйнамаётгани нима билан боғлиқ?

- Тўғри айтдингиз. Биз кўпроқ жамоавий ўйинга аҳамият берамиз. Қанотларимизда Давронга тўп узатадиган футболчилар йўқ. Балансни ушлаган ҳолда таркиб танлаяпмиз. Ҳозирда Давроннинг жисмоний ҳолати ҳимояланишга етмайди. Жамоанинг ўртача ёши 22, 23 атрофида. Бу йил бошқа жамоалардан ҳам футболчи жалб қилдик. Йилдан йилга шароитларимиз яхшиланиб боряпти. 

- Жамоа икки очко йўқотдими ёки бир очко ишлади?

- Бу сўзни кўп ишлатгим келмайди. Майдонда яхши ўйнаб ютқазишингиз мумкин. Ўйинда кучимиз етса, ҳужум қилиб гол уришга ҳаракат қиламиз. Рақиб босим ўтказса, ҳимояланишга эътибор қаратамиз. 

- Ҳомийлар томонидан жамоага мақсад қўйилганми?

- Йўқ. Ўзимизнинг мақсадимиз футболчиларни тайёрлаш ва кучли бешликка кириш. 

- "Бухоро"ни кучли, деб ҳисоблайсизми?

- "Бухоро" яхши жамоа. Таркибида маҳоратли ижрочилар кўп. 

- Иккинчи бўлимда футболчиларингизда ҳаяжон сезилди. Гол ўтказиб юборишдан қўрқишгандек туюлди...

- Бу тажрибасизликдан. Машғулотларда ҳаракат қиламиз. Майдон ташқарисида ҳадеб гапириш керак эмас. Ўзлари тезкор қарор қабул қилишлари лозим. 

- Ҳакамлар билан кўп тортишувлар бўлди...

- Ўзим ҳам ҳимоячиман. Ҳакам ён томонида турибди. Футболчимиз танаси билан тўпни тўсмоқда. У пайтда жарима зарбаси қўйилмоқда. Рўзимбой Аҳмедов бизни футболчига блок қўйиб тўпни суряпти. Икки ҳил қарор. Ушбу учрашувда бизнинг футболчилар рақибга тезлик томондан қаршилик кўрсата олишмади. "Бухоро" футболчилари охиригача курашди. Мураббий яхши тайёрлагани кўриниб турибди. 

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика