RU

Последние новости

17:06Италиялик журналист Шомуродовнинг келажаги ҳақида маълумот берди  0 16:46Роналдо: "Ҳозирги футбол жуда зерикарли"  4 15:57"Майну Англиянинг кейинги ўйинида асосий таркибда бўлишига ишончим комил"  0 15:50Копа Америка. Чили - Аргентина 0:1, Лаутаронинг ягона голи Аргентинага ғалаба келтирди  0 15:16Ҳусанов ва Файзуллаев қачон Ўзбекистон U-23 терма жамоаси ихтиёрига қўшилади?!  6 14:15ФИФА: "Пахтакор" собиқ футболчиси олдидаги қарзини тўлаши керак  13 13:52Месси жароҳат олди, энди у тиббий текширувдан ўтади  6 13:22CAFA U-20 мусобақасига қуръа ташланди, Эрон билан бир гуруҳдамиз  3 12:49Эшитдик-да! Франция ФФ Ўзбекистон терма жамоасининг барча харажатларини ўзи кўтаради  13 12:3329 июнь куни Жаҳон футбол юлдузлари Ўзбекистонга келади  5 12:12Абдумажид Тоиров: "Андижон" - "Навбаҳор" учрашувида мураббийларнинг тактикаси ва футболчиларнинг маҳорати натижани ҳал қилади"  18 12:09Санжар Асқаралиев: "Бугун "Бобур Арена" ёнади"  5 12:01Жанубнинг фидойи мураббийи Виктор бобо 75 ёшни қарши олди  3 11:35Ўзбекистон U-23 терма жамоаси 3 июль куни йиғинга киришади, Францияга қачон учиб кетилиши ҳам маълум  11 10:48Неймар фаолиятидаги энг қийин рақиб ҳақида фикр билдирди  2

Асрор Алиқулов: "Олимпиада йўлланмасини қўлга кирита оладиган таркибимиз бор" Новости

Асрор Алиқулов: "Олимпиада йўлланмасини қўлга кирита оладиган таркибимиз бор"

Ўзбекистон кубогининг 2-туридан олган "Машъал" - "Бухоро" (0:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

- "Бухоро" жамоаси билан Про-лигада ҳам тўқнаш келгандик. Асосан қарши ҳужум тактикасига асосланиб ўйин ташкил этади. Тўпни назорат қилишга уриндик, тезкор қарши ҳужумлар қурбонига айланмасликка ҳаракат қилдик. Назаримда биз бугун вазифамизни яхши уддаладик.

- "Машъал" ёш таркиб ва ротациялар билан ОКМК билан сафар ўйинида ғалабага эришганди. Бугун ўз майдонида "Бухоро" билан дуранг ўйнаганига сабаб нима? Олмалиқдаги ўйин натижаси тасодифмиди?

- Ўша ўйинда ОКМК устунлиги сезилиб турганди. Биз ёш футболчилар билан рақибга бўш худудлар қолдирмасликка уриндик. Бу натижани тасодиф деб айта олмайман. Буни футболчиларнинг майдонда ҳаракатлари эвазига қўлга киритилган ютуқ деб айтса бўлади.

- Навбатдаги турда "Арал академия" билан ўйнайсизлар. Бу жамоага ОКМК 16 та гол урди, "Бухоро" 7 та. Шундан келиб чиқсак, "Машъал" нечта гол урмоқчи?

- Буни олдиндан айтиб бўлмайди албатта. Биз ушбу ўйин орқали "Хоразм"га қарши баҳсга тайёргарлик кўрамиз. Ҳозир натижа ҳақида гапириш нотўғри, биз ғалаба учун майдонга чиқамиз.

- "Машъал"нинг кубок учрашувларидаги режаси қандай?

- Олдиндан қандайдир ваъдалар бермоқчи эмасмиз. Биз ОКМК билан ўйинда ғалабага эришдик, балки улар бизга нисбатан беписанд қарагандир. Биз хато ва камчиликлар устида кўпроқ ишласак, натижа яхши бўлади.

- Ўзбекистон U-23 терма жамоа футболчиларига қандай фикрларни билдирган бўлардингиз?

- Биз уларга ишонамиз. Терма жамоамиз йигитлари кўзланган мақсадга албатта эриша олишади. Олимпиада йўлланмасини қўлга кирита оладиган таркибга эгамиз. Биз, бутун Ўзбекистон аҳли U-23 терма жамоамиз вакилларига омад тилашаётганига шубҳа йўқ.

Рейтинг: +2   

Комментарии

   
23 апр 20:18:48
Сирожиддин 4
Ассалому алайкум. Асрор ака яхшимисиз. Сизни футболчилик фаолиятиздан биламан. Сизга мухлис булганман. Мураббийлик ишларизга хам ривож тилийман. Хакикатдан хам тугри фикр билдирдиз бу ёшлар 23 жамоамиз кучли таркибга эга. Хаммамиз дуодамиз ёшлар 23 жамоамиз илохим юксак марраларга эга булсин. Омин оллоху акбар
   
23 апр 20:18:48
Сирожиддин 4
Ассалому алайкум. Асрор ака яхшимисиз. Сизни футболчилик фаолиятиздан биламан. Сизга мухлис булганман. Мураббийлик ишларизга хам ривож тилийман. Хакикатдан хам тугри фикр билдирдиз бу ёшлар 23 жамоамиз кучли таркибга эга. Хаммамиз дуодамиз ёшлар 23 жамоамиз илохим юксак марраларга эга булсин. Омин оллоху акбар
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика