RU

Последние новости

14:29"Реал" ва "Барселона" "Манчестер Юнайтед" футболчиси учун курашади  0 14:00"Локомотив" "Динамо" ҳимоячисига жиддий қизиқмоқда  0 13:31"Нефтчи"ни тарк этган футболчи "Навбаҳор"га ўтмоқда  5 13:04"Барселона" етакчисини "Манчестер Сити"га сотмайди  1 12:27Мареска "Челси" ҳужумчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  4 11:59"Андижон" "Сўғдиёна" ва "Нефтчи" ҳимоячиларига кўз тикди  3 11:37"Ливерпуль" Салоҳни "Интер"га қарши ўйин қайдномасига киритмайди  3 11:09"Реал" трансферлари тақдири Винига боғлиқ  5 10:27Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди  40 09:47"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди  13 09:19Слот ва Салоҳ ўртасидаги низода "Ливерпуль" раҳбарияти кимни қўллаб-қувватлаши маълум  2 08:54Суперлига-2025: Иккинчи давранинг энг омадли трансферлари тўққизлиги  3 08:26"Андижон" сардори фаолиятини водийнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  5 08:00Неймар қийин ўтган мавсум ва мақсадлари ҳақида фикр билдирди  0 07:36Неймар ваъдасида турди. "Сантос" сўнгги турда йирик ғалабага эришди ва Элитада ўз ўрнини сақлаб қолди  2

Асрор Алиқулов: "Мухлислар ғалаба кутишади? Мураббийлар ғалаба қозонишни истамайдими?" Новости

Асрор Алиқулов: "Мухлислар ғалаба кутишади? Мураббийлар ғалаба қозонишни истамайдими?"

Про лига 2020 йилги мавсумнинг сўнгги туридан ўрин олган "Шўртан" - "Динамо"(1:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов фикрларини билдириб ўтди.

"Динамо" жамоаси билан учинчи ўрин учун курашаётган эдик. Улар таркиб жиҳатдан биздан устун ҳисобланарди. Йигитларга ўзимиз тайёрлаган тактика асосида ўйнашни таъкидлагандик. Барибир ёш футболчиларимизда тажриба кам, жисмоний жиҳатдан ҳам футболчилар толиқиб қолишди. Ёши катта футболчиларни ушбу учрашувга жалб қилмадик. Чунки катта футболчилар майдонда ёшларни ортидан эргаштира олиши керак. Биз улардан шуни талаб қилгандик. Лекин охирги ўйинларда улар бор кучлари билан ўйнамади. Оралиқда жамоани бир оила сифатида шакллантиришда менга бироз малака етишмади. Барчаси ўз қўлимизда эди. Имкониятимиз юқори баҳоланганди. Жамоага трансфер таъқиқи қўйилган. Бу қачон ҳал қилиниши бизга қоронғу. Ёш футболчиларни катта футболга тезроқ кириши ва ўзида шуни ҳис қилиши учун жалб қилмоқдамиз. Кейинги мавсумда "Шўртан" шаънини мана шу йигитлар ҳимоя қилиши мумкин.

Бу йил қийин ўтди. Мухлислар ғалаба кутади, лекин тасаввур қилинг мураббийлар ғалаба қозонишни истамайдими? Жамоамизда футболчи танлашда қолган жамоаларга қараганда имконият йўқ эди. Қийин ўйинларда футболчилар ўз зиммаларига кўп нарсани олишди.

Ҳозирда соғлиқни тиклаб озроқ дам олишни ният қилганман. Фаолиятимни қаерда давом эттиришим яқин икки ёки уч ҳафтада аниқ бўлади",- дейди Асрор Алиқулов.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика