RU

Последние новости

15:48Ўзбекистон мезбонлик қиладиган FIFA Series учрашувларининг вақти маълум  3 15:35"Бавария" ҳимоячиси яна жароҳат олди  1 15:07"Барселона" президентлигига номзод "Бавария" раҳбарияти билан Кейн трансфери бўйича боғланди  1 14:39"Челси" ҳужумчисини АПЛнинг бошқа бир клубига сотишга қарши эмас  0 14:13"Бавария" собиқ мураббийи қозоқ жамоасини бошқариши мумкин  0 13:44"Бавария" Жексонни сотиб олишдан воз кечди, аммо АПЛнинг 4 та клуби форвард учун курашишга тайёр  1 13:18Тудор "Тоттенхэм" АПЛда қолишига ишонади  1 12:55Артета: "Бизни ҳақиқий марафон кутиб турибди"  1 12:33Танташев ФИФА семинарида  1 12:18Про лига қачон бошланиши эълон қилинди  1 11:59Оғир жароҳат олган Лофтус-Чикка операция керак бўлади  1 11:37"Динамо" бугун Самарқандда йиғилади  2 11:15Жаҳонгир Жиямуродов — "Гулистон" бош директори  1 10:51Раҳимжон Давронов: "Кутганимиздан ҳам аъло даражада бўлди"   8 10:25"Реал Мадрид"нинг яна бир футболчиси узоқ муддатга сафдан чиқди  0

Асрор Алиқулов: "Машъал" гол ўтказмаганига битта сабаб бор" Новости

Асрор Алиқулов: "Машъал" гол ўтказмаганига битта сабаб бор"

Кеча Про лиганинг 6-туридан ўрин олган "Машъал" - "Хоразм" (4:0) учрашуви бўлиб ўтди.

Ўйиндан кейин мезбонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов ўз фикрларини билдирди.

"Авваламбор бугунги "Жаҳон матбуоти эркинлиги куни" билан барча ОАВ ходимларини табриклайман. Футболда журналистларнинг ўрни катта.

Ўйинга келадиган бўлсак "Хоразм" жамоаси натижа учун ўйнайди ва қарши ҳужумда ҳаракат қилади. Тезкор гол урганимиз фойдамизга хизмат қилди. Бугунги ўйин учун барчани ғалаба билан табриклайман.

- Бу мавсумда "Машъал" ҳали гол ўтказгани йўқ. Бунинг сири нимада?

- Бунинг барчасининг тагида футболчиларнинг меҳнати ётибди. Жамоавий ўйин ва натижага эришиш.

- Бугун ғалабага тезкор гол сабаб бўлди дедингиз. Сиз ҳам футболчи бўлгансиз, тезкор гол қўйиб юборилганида қандай қилиб натижани ўз томонига ўзгартирса бўлади?

- Агар сиз доим ҳимоявий ўйин намойиш этаверсангиз ҳисобда ортда қолаётан пайтда ҳужумкорликни ошириб гол уриш қийин. Шу боис бошқа пайт ҳам ҳужумкор ўйин намойиш этиб туриш керак.




- Муртозаев жамоа сардори сифатида ҳам ўйнади, аммо охирги пайтларда у захирада қолмоқда...

- Сабаби Анвар Муродов айни пайтда машғулотларда рақобатда ютиб чиқмоқда. Муртозаев ҳам машғулотда ишламоқда, аммо мураббийлар Муродовни танлашди.

- "Машъал" кубокда гуруҳда кейинги босқичга чиқди. Қайсидир интервьюингизда кубокда раҳбарият томонидан вазифа қўйилмаган дедингиз. Йигитлар босимсиз ўйнагани учун кейинги босқичга чиқдими?

- Йўқ, раҳбарият олдимизга вазифа қўймаган бўлса ҳам мураббийлар томонидан ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш учун тушамиз. Бундан ташқари ҳар бир ғалаба учун футболчиларга мукофот пуллари берилади.

Шу фурсатдан фойдаланиб Ўзбекистон U-23 терма жамоасини тарихий натижа - Олимпиада йўлланмасини қўлга киритгани билан табриклайман!


Машъал

Иброхим Ганихонов - 7', Анвар Муродов - 9', Рустам Абдухамидов - 70', Хумоюн Муртозаев - 90'

Про лига. Тур 6

03/05/2024, 19:00

0
:
4
Завершен

Хорезм

45'
90'
7'  Иброхим Ганихонов
9'  Анвар Муродов
70'  Рустам Абдухамидов
90'  Хумоюн Муртозаев

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика