RU

Последние новости

22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  3 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:29Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" - "Кочаэлиспор" баҳси асосий таркиблари маълум!  6 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  41 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  12 19:32"Леванте" ҳужумчиси топ-клублар назарига тушди  0 19:03Хаби Алонсо Винисиус хулқ-атвори учун жазоланадими ёки йўқлиги ҳақида маълум қилди  6 18:36Расман: "Барселона" "Камп Ноу"га қайтмоқда  3 18:15"Реал"да ойнинг энг яхши футболчиси аниқланди  2

Асрор Алиқулов: "Иккинчи бўлимда захирадан майдонга тушган футболчиларимиз ўйинни кучайтира олишди" Новости

Асрор Алиқулов: "Иккинчи бўлимда захирадан майдонга тушган футболчиларимиз ўйинни кучайтира олишди"

ПРО-Лиганинг 20-тури доирасида "Машъал" - "Локомотив" (2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов фикрларини билдириб ўтди.

"Айтишим мумкинки, ўйин мухлисларбоп ва қизиқарли ўтди. Биринчи бўлимда ўйлаган режаларимизни амалга ошира олмадик. Футболчилар ўйинга киришиб кетишга қийналишди. Стандарт вазиятдан тўп ўтказиб юбордик. Иккинчи бўлимда захирадан майдонга тушган футболчиларимиз ўйинни кучайтира олишди. Қизил карточка "Локомотив"га таъсир қилди. Етарлича вазият яратдик ва якунда ғалаба қозондик", - деди Асрор Алиқулов. 

- Биринчи бўлимдаги ўзгариш мажбурий амалга оширилдими ёки тактика эдими?
- "Локомотив"нинг кучли томони ярим ҳимоя. Ҳимоячилари ҳам тўп билан муомала қила олади. Биз бир ҳимоячини таянч зонасига қўйдик. Лекин бу ўзини оқламади. Қийинчиликка дуч келди. Унинг ўрнига тушган ярим ҳимоячилар ўзини яхши ҳис қилди. Футболчиларимиз ўзида куч топишди. Буни олдиндан ўйланган, деб айтмаган бўлардим.

- "Локомотив"ни ютган жамоадан мухлислар янада кўпроғини талаб қилади. Навбатдаги учрашувларга тайёргарлик учун режа ишлаб чиқилганми?
- Сунъий майдонда ўйнаймиз. Айрим футболчиларимизнинг соғлиғини ўйлаб таваккал қила олмаймиз. Футболчиларнинг ҳолати ва рақибни ҳисобга олиб, шунга мос футболчиларни олиб кетамиз.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика