RU

Последние новости

01:34"Лочин" устози Сардор Тўхтаев: "Йигитларимиз футбол ўйнашни исташса, Суперлиганинг исталган жамоасига қийинчилик туғдиришимиз мумкин"  1 01:23"Манчестер Сити" Виртцни сотиб олиш бўйича "Байер"га таклиф жўнатди  0 01:01Де Брюйненинг агентлари футболчининг хизматларини "Реал"га таклиф қилди  3 00:43Анчелотти Бразилия термасида Кака билан ишламоқчи  0 00:25Камолиддин Тожиев: "Пахтакор" ҳамма фронтда олий мақсад қўяди. Кўп гол ўтказаётганимиз мени безовта қилмоқда"  3 00:11"Пахтакор"нинг бразилиялик легионери ярим йилга сафдан чиқди  1 23:52Рўзиқул Бердиев: “У биз учун қиммат футболчи эмас, арзон футболчи“  10 23:20U21 биринчилиги. Водий дербисида дуранг, "Динамо"га техник мағлубият ёзилди ва бошқа натижалар (ЖАДВАЛ)  0 22:47“Динамо“га қарши учрашувдан сўнг мезбонлар устози қисқа фикр билдирди  8 22:28"Навоий ФА" бош мураббийи Даврон Турсунов: "ОКМКнинг энг зўр спорт формадаги пайтига тўғри келиб қолдик"   3 22:09Марат Мифтахутдинов: “Абрамов касал бўлиб қолгани сабабли Андижонга кела олмади“  2 21:38Миржалол Қосимов: "Охирги тур олдидан ҳеч нарса маълум эмас эди. Шу сабабли деярли асосий таркибни майдонга туширдик"  6 21:24Амалдаги чемпион ва кубок соҳиби Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичида қолиб кетди  47 21:02Ўзбекистон Кубоги. "Насаф" "Пахтакор"га мағлуб бўлиб, гуруҳда қолиб кетди. "Лочин" бу сафар "Сурхон"ни мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди  191 19:57"Рома" асосий футболчиси билан шартномани узайтиришга уриниб кўради  2

Асрор Алиқулов: "Икки ҳужумчи билан ўйнашимиз мумкин, қачонки..." Новости

Асрор Алиқулов: "Икки ҳужумчи билан ўйнашимиз мумкин, қачонки..."

"Қизилқум" - "Насаф" учрашувидан сўнг мезбонлар устози Асрор Алиқулов матбуот анжуманида иштирок этди.

Асрор Алиқулов: Баҳс оғир бўлишини ҳисобга олиб, қарши ҳужум тактикасидан фойдаландик. Гол урдик ва тўп назоратини "Насаф"га топширдик. Футболчиларимизда бироз ҳаяжон борлиги сезилди. Қисқа пасларимиз ҳам ўхшамади. Сўнгги сонияларда афсуски гол ўтказиб юбордик.

- Ғалаба сўнгги сонияларда қўлдан чиқди, аммо футболчилар ўзига белгиланган вазифани қай даражада бажара олишди?

- Футболчилар бугун кўп тўпсиз ҳаракат қилишди, бу осон эмас. Улардан мамнунман.

- Мурод Раҳматов "Насаф"дан ижарага олингани учун майдонга тушмадими?

- Футболчини ижарага олаётганда шартномада шундай банд бўлган.

- Ислом Кенжабоев мавсумни яхши бошлади, жамоа етакчиси бўлиб ўйнаяпти. Уни мавсумнинг иккинчи қисмида ҳам "Қизилқум"да кўрамизми?

- Кенжабоев сўнгги бир-икки йил ўз савиясида ўйнай олмади. Биз унга формасини тиклашга ёрдам беряпмиз, у эса жамоамизга. Унинг ҳужумдаги индивидуал ҳаракатлари бизга фойда келтирмоқда.

- "Қизилқум" 2 нафар ҳужумчи билан ўйнаши ҳақида ўйлаб кўрганмисиз?

- Қачонки жамоада икки нафар таянч ярим ҳимоячиси бўлса, улар якка курашларда рақибга имкон қолдирмаса, шундагина икки ҳужумчи билан ўйнаймиз.

- Илҳом Ваҳобов эмоцияларга кўп берилиб кетяпти.

- Тўғри, кўп ҳаёлпарастлик қилади. У жамоамизга келганидан бери Ваҳобовнинг ўсишига иложи борича ёрдам беряпмиз. Лекин бу характер. Концентрацияни йўқотишни бас қилса, футболчида ривожланиш кузатилади.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика