RU

Последние новости

19:54"Боруссия Дортмунд" мавсум охирида Ройс кетишини эълон қилди  1 19:45U-23 Осиё кубоги. ФИНАЛ. Ўзбекистон — Япония (матнли трансляция)  5 19:42Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг стадионга етиб келишидан эксклюзив кадрлар!  3 19:20"Реал" "Ривер Плейт" билан Мастантуоно бўйича алоқага чиқди  1 19:07U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 термасининг Японияга қарши таркиби маълум  26 18:56Ўзбекистон ва Япония олимпия терма жамоалари ўзаро ўйинлар тарихи. "Самурай"лар бизни мағлуб эта олишмаган  1 18:40Жассим бин Ҳамад номидаги стадион кийиниш хонасидан эксклюзив суратлар!  1 18:35Про лига. 10 киши қолган "Олимпик MobiUZ" 90+3 ва 90+6-дақиқаларда иккита гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолди  4 18:24U-23 Осиё кубоги. Финални икки киши шарҳлайди  33 18:17МЮ "Кристал Пэлас" вингери учун курашда етакчилик қилмоқда  0 17:40"Реал" хавбеки Испания чемпионатининг навбатдаги ўйинини ўтказиб юбориши мумкин  1 17:00"Милан" Жирудан кейин яна бир футболчисини текинга қўлдан чиқариши мумкин  1 16:39"Бавария" Зидан Мюнхенда муваффақиятга эриша олишига шубҳа қилмоқда  5 16:15Люка Эрнандес Евро-2024ни ўтказиб юборади  4 15:51Юрген Клопп Муҳаммад Салаҳ билан тортишиб қолгани ҳақида: "Биз гаплашиб олдик, барчаси ҳал"  6

Асрор Алиқулов: "Бугунги ўйинга стандарт вазиятлар бўйича ишлагандик" Новости

Асрор Алиқулов: "Бугунги ўйинга стандарт вазиятлар бўйича ишлагандик"

Про-лиганинг 19-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Арал Самали" (2:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов матбуот анжуманида иштирок этди.





Ўйин ҳақида

- Бугунги ўйин кескин курашларга бой ўтишини билардик. Чунки "Арал Самали" ҳам кучли жамоа, уларга қарши ўйин учун асосан стандарт вазиятлар устида ишладик десам ҳам бўлади. Афсуски, йигитлар ғалабани сақлаб қола олишмади. Ўйинни деярли ютиб турган вақтимизда сўнги дақиқаларда гол ўтказиб юбордик.

- Ўйин давомида шогирдларингиз яхши узатмаларни амалга оширишмоқда. Лекин вазиятларни якунлашда, сўнги зарбаларни йўллашда камчиликлар кўзга ташланди. Бу сизнинг мураббийлик курсларида ўқиётганингиз туфайли жамоа билан кўп бирга бўла олмаётганингиз туфайли юзага келмоқда деб ҳисоблайсизми?

- Йўқ, ўйин давомида кўриниб турди, мураббийлар штаби жамоани яхши тайёрлаган. Биз бир жамоамиз ва ҳамиша ҳамфикрликда иш юритамиз. Кучли ҳимояланаётган жамоа ҳимоясини ёриб ўтишни кўпроқ маҳоратли футболчилар уддалайди. Бизда ҳужумда ёш йигитлар ўйнаяпти, ҳали уларга бир оз вақт керак деб ўйлайман.

- Жамоа сардори олган карточка ҳақида муносабатингиз қандай?

- Футболчи ўйин давомида ҳар қандай босим ва вазиятларга тайёр туриши керак. Шунингдек, интизом ҳам футболнинг доимий ажралмас қисми ҳисобланади.

- Асрор Чориевич, мухлислар кейинги мавсумни ҳам "Шўртан"да ўтказасизми, жамоани янги мавсумга ўзингиз тайёрлайсизми деган саволнинг жавобига қизиқишмоқда...

- Ҳозирги кунда жамоамизда молиявий жиҳатдан яхши холат юзага келди. Хомийларимиз томонидан қисқа фурсат ичида футболчиларнинг ойлик маошлари тўлаб берилди. Бу борада клуб раҳбарияти ва бириктирилган хомийларга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Имкониятимиздан келиб чиқиб янги мавсум олдидан жамоага футболчиларни таклиф этамиз.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика