RU

Последние новости

19:57АҚШ ФИФАга Кеннеди марказини 2026 йилги ЖЧ қуръаси учун бепул тақдим этади  0 19:34"Бавария" Меньян учун "Челси" билан рақобатлашади  0 19:07Интизом — энг муҳими. Аморим МЮда қатъий қоида жорий қилди  0 18:41Қозоғистон клублари Левченко, Абрамов ва Кападзега қизиқмоқда  11 18:14Салоҳ етакчилигидаги Миср Ўзбекистон билан ўйинга тайёрланмоқда  6 17:52Расман: Манчини Қатар клубида иш бошлади  1 17:30Франция бугун масалани ҳал қила оладими ва Грузиянинг сўнгги имкони! Барчаси терма жамоаларнинг топ ўйинлари ҳақида  0 17:10Мисрлик журналист: "Ўзбекистонга қарши учрашув Африка Кубоги учун услубни синовдан ўтказиш имконияти дегани. Салоҳ Месси эмас"  2 16:46"Реал" стадиони номига ўзгартириш киритди  6 16:20Кристенсен: "Умид қиламанки, "Барселона"да қоламан. Менда Б режа йўқ"  1 15:51Жеррард Англия жамоаси бошқарувига келиши мумкин  0 15:27Ўзбекистонлик ҳакамлар Португалия – Бельгия баҳсида ишлайди  2 14:53Ҳоланд, Нету, Винисиус Европанинг энг тезкор футболчилари қаторидан жой олди  4 14:25Мбаппе Упамеканони "Реал"да кўришни хоҳлайди  1 13:58"Челси" собиқ футболчиси юрак муаммолари туфайли касалхонага ётқизилди  0

Асқар Умаров: “Тезкор голлар ғалабамиз омили бўлди” Новости

Асқар Умаров: “Тезкор голлар ғалабамиз омили бўлди”

Кеча биринчи лигада “Зомин” сафардан йирик ҳисобдаги ғалаба билан қайтди.

“Косонсой”га қарши баҳсда зоминликлар рақиблар дарвозасига жавобсиз 6та (!) тўп киритишга эришди. Учрашувдан сўнг “Зомин” бош мураббийи Асқар Умаров билан суҳбатлашдик.

- Аввало йигитларга ажойиб ўйин учун миннатдорчилик билдирган бўлардим. Қолаверса ашаддий ишқибозларимизни ушбу ғалаба билан табриклайман. Раҳбарият ва мухлисларимиз олдида юзимиз ёруғ бўлганидан хурсандмиз. Ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам, рости бундай текис майдонда ўйнашни йигитларимиз анчадан буён соғиниб қолишганди – дея гап бошлади Асқар Абдукаримович.

- Зоминдан ўйинга тўғри етиб келгандик. Йигитларда барибир оз бўлсада, чарчоқ аломатлари сезилиб турганди. Аммо стадионга кириб келиб, майдонни кўрган футболчиларга шундай кўрсатма бердикки: тезкор гол уриб олишимиз зарур. Шундагина ҳаммаси яхши бўлишига умид боғладик. Кутилганидек йигитларимиз 14 дақиқа ичида 3та гол киритди. Шундан сўнг “Косонсой” футболчиларини ўйнашга бўлган иштиёқи сўнгандек туюлди.

- Тўғрисини айтганда, “Косонсой”нинг ўйинида сезиларли даражада пасайиш бўлганини курдим. Шахсан менда шундай таассурот қолдирди.

- Энди кейинги турни ўз майдонимизда “Оқ-тепа”га қарши ўтказамиз. Бўлажак баҳсга бугуннинг ўзидан тайёргарликни бошлаймиз (суҳбат 27 сентябрь куни ўтказилди). Мусобақа пешқадамига қарши кечадиган ўйин осон бўлмаслиги аниқ. Лекин биз ўз уйимизда ўйнаймиз ва ишқибозларимизнинг далдаси ҳам муҳим саналади. Албатта “Оқ-тепа”ни ҳам мағлуб этса бўлади. Биз фақат мазкур учрашувда майдонга фақат ғалаба учун чиқамиз.

- Ўтган йилгига нисбатан бу йил жамоамизда молиявий шароитлар яхши бўлмоқда. Қарздорликлар йўқ ҳисоби. Йигитларга ҳам ойлик маошларини ўз вақтида тўлаб бормоқдамиз. Бириктирилган ҳомий ташкилотлар ва туман ҳокимлиги ҳам қараб турмаяпти. Улар ҳам шунга монанд амалий ёрдам кўрсатмоқда. Натижа ижобий бўлаётгани учун ҳам улар билан алоқалар янада яхши йўлга қўйилган.

- Мақсадимиз вилоятимизнинг асосий жамоаси “Сўғдиёна”га иқтидорли футболчиларни тайёрлаб, етказиб беришдир. Қолаверса футболчиларимизни олий лига клубларига ўтиши учун трамплин вазифасини ўтаб беришни режалаштирганмиз. Турли ёшдаги терма жамоаларга муносиб номзодларни тайёрлаб бериш энг асосий мақсадларимиздан биридир – дейди “Зомин” бош мураббийи. 


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика