RU

Последние новости

01:13Миржалол Қосимов: "Айримлар ҳали ҳамон "Насаф"га қарши ўйинда қолиб кетишгандек"  0 01:08"Барселона" яна бир турнирда чемпионга айланди. Бу сафар академия вакиллари Европада тенгсиз бўлишди  0 00:32"Свет йўқ". "Барселона" - "Интер" ўйини эртага ўтказилмаслиги мумкин  6 23:48"Ливерпуль" клуб тарихидаги энг йирик трансфер бюджетларидан бирига эга бўлади  3 23:30Суперлига. Абдухолиқовнинг голи ОКМКнинг мағлубиятсиз сериясини тўхтатди  0 23:25Ўзбекистонлик футболчи Англия клуби йиғинида иштирок этади  6 23:13Озарбайжон. Бобир Абдихолиқов гол урган ва голли узатма берган баҳсда жамоаси ғалабани қўлдан чиқарди  3 22:59"Нефтчи" афсонаси клубга қайтди  7 22:18Суперкомпьютер Чемпионлар лигаси фаворитлари номини эълон қилди  17 21:20Рэшфорд учун мавсум якунига етди  2 21:00Суперлига. ОКМК мавсумдаги илк мағлубиятини "Бунёдкор"дан қабул қилиб олди  23 19:49"Реал" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр  7 19:20Ван Дейк Слотнинг "Ливерпул"даги ишини юқори баҳолади  0 18:47Гринвуд Дрогбанинг натижасини такрорлади  2 18:21"Реал"га "Бавария" вингерининг хизматлари таклиф этилди  5

Асқар Муҳиддинов "Қизилқум"да Новости

Асқар Муҳиддинов "Қизилқум"да

Зарафшоннинг "Қизилқум" жамоасида бир қатор ўзгаришлар амалга оширилмоқда.
Биринчи даврада жамоа шарафини ҳимоя қилган кўплаб футболчилар клуб лагерини тарк этишган. Шунингдек мураббийлар штабида ҳам сезиларли ўзгариш қилинди. Бунгача жамоа бошқарувида ишлаб келган Рустам Забиров ўз аризасига биноан ишдан кетган бўлса, унинг ўрнини Юрий Лукин эгаллади. Биринчи лига жамоаси "Зарафшон-ПФК"ни бошқарган ушбу маҳаллий мураббий эндиликда "Қизилқум"да вақтинчалик бош мураббий вазифасини бажарувчи сифатида ишлайдиган бўлди.

Ушбу мураббийнинг жамоада иш бошлаши таркибда "Зарафшон-ПФК" футболчиларини пайдо бўлишини таъминлади десак муболаға бўлмайди. Шу боис биринчи лигада ўзини кўрсатишга эришган футболчиларнинг айримлари эндиликда "Қизилқум" шарафини ҳимоя қиладиган бўлди.

Ундан ташқари биринчи даврада "Сўғдиёна"да тўп сурган Ҳуршид Йўлдошев билан Жалил Кимсанов ҳам "Қизилқум" билан келишувга эришган. Шунингдек "Пахтакор"дан Бобур Искандаров ҳам жамоа йиғинига келиб қўшилди. Таркибдаги энг сўнгги ўзгариш деб, Асқар Муҳиддиновни айтиш мумкин. Маълумотларга кўра, яқинда "Бухоро" билан хайралашган Муҳиддинов иккинчи даврани "Қизилқум"да ўтказадиган бўлди.

Клуб расмийлари шу кунларда ПФЛга клуб заявкасини топширмоқда. Бошқа ўзгаришлар хусусида кейинроқ яна маълумот берамиз.

Исломбек Рустамбеков
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика