RU

Последние новости

11:53"Мақсадим — аёллар футболи ривожига ҳисса қўйиш" — Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи Котрина Кулбите  0 11:27"Бунёдкор" ФК: "Муроджон Алиев одатий кун тартибида фаолият юритмоқда"   1 11:16"Динамо" Кингсли Сарфо бўйича баёнот берди  2 10:25Асрор Алиқулов: "Мақсадимиз "Шўртан"ни Суперлигага қайтариш. Легионерлар жамоамизга ёрдам беришига умид қиламиз"  4 09:55Италия Кубоги. "Лацио" амалдаги соврин эгасини мусобақадан чиқариб юборди  0 09:23Бугун U-17 Осиё Кубогига қуръа ташланади  1 09:15"Ноттингем Форест" бош мураббий Шон Дайчни истеъфога чиқарди  0 08:55"Шўртан" таркибига 4 нафар легионер қўшилди  4 08:25"Йиғиндаги ғалабалар мени хурсанд қилмайди" – Вадим Абрамов "Пюник" мағлуб этилгани ва тайёргарлик ҳақида  5 08:00Эшитдик-да! "Бунёдкор" март ойида уйда ўйнамаслиги мумкин  3 07:24"Шўртан" назорат учрашувида "Локомотив" ўринбосарларини енгди  0 03:30Буффон ва Доннарума дарвозаларига гол урган ҳамда Ўзбекистонга қарши ўйнаган "Нефтчи"нинг янги легионери билан танишамиз  10 03:15АПЛ. ​Ван Дейкнинг голи "Ливерпул"га "Сандерленд" устидан ғалаба тақдим этди  5 02:50Германия кубоги. "Бавария" "Лейпциг"ни мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди  0 02:30АПЛ. "Манчестер Сити" "Фулхэм"ни йирик ҳисобда таслим этди. Ҳусанов иккинчи бўлимда майдонга туширилди  34

Ашкан Дежага: "Мураббий танлашда шошилмаган маъқул" Новости

Ашкан Дежага: "Мураббий танлашда шошилмаган маъқул"

Эрон терма жамоаси сардори Ашкан Дежага терма жамоага ким бош мураббий бўлиши ҳақида ўз фикрини билдирди.

Маълумки, Осиё Кубоги якунига етганидан бери Эрон терма жамоасида бош мураббий йўқ. Эрон футбол федерацияси Карлуш Кейруш ўз лавозимини тарк этгач Зинедин Зидан, Жозе Моуриньо, Юрген Клинсманн, Винченцо Монтелла каби мутахассислар билан музокара олиб боришга уринди, бироқ ҳозирча барчаси самарасиз якун топди. 

ЖЧ-2022 саралаш баҳсларига уч ой вақт қолди, лекин ҳозирча янги бош мураббий ким бўлишидан дарак йўқ. Ашкан Дежага эса ўз интервьюсида бу борада шошилмаслик кераклигини айтди: 

"Терма жамоамиз 8 йил фақат бир мураббий қўл остида фаолият олиб борди. Эндиликда яна шошилмасдан иш кўрган маъқул. Бирданига қарор қабул қилиш турли оқибатларга олиб келади. Ўйлайманки, федерация мураббий борасида тўғри тўхтамга келади. Жаноб Кейруш жуда яхши меҳнат қилди, ўзига қолса кўпроқ вақтга қолиши мумкин эди. Тўғри, унинг фаолиятида ҳам хатолар бўлган, лекин бу - футбол. Агар Осиё Кубоги ярим финалида Японияни мағлуб этганимизда финалда ҳам зафар қучган бўлардик. Чунки биз Қатарни доим ютиб келганмиз".

Рейтинг: -10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика