Асенсио "Реал"дан ПСЖга ўтади. Шартнома – 4-5 йиллик (AS)
01 июн 2023 16:01
Новости
Асенсио "Реал"дан ПСЖга ўтади. Шартнома – 4-5 йиллик (AS)
"Реал" ярим ҳимоячиси Марко Асенсио ПСЖга ўтишга яқин турибди.
"AS" хабарига кўра, парижликлар билан музокараларда кутилмаган қийинчиликлар юзага келмаса, 27 ёшли испаниялик яқин кунларда ПСЖ футболчисига айланади. Асенсио билан 4-5 йиллик шартнома имзоланади.
Ярим ҳимоячига "Челси", "Ливерпуль" ва "Астон Вилла" клублари қизиқиш билдиришди, бироқ унга кўпроқ ПСЖ таклифи манзур келди.
"Реал" Маркони жамоада сақлаб қолишга уриниб кўрди ва шу мавсум тугайдиган шартномани узайтиришни таклиф қилди, бироқ футболчига захира ўриндиғидаги роль ёқмади.
Асенсио жорий мавсум Ла Лига 30 та ўйинида 9 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Комментарии