RU

Последние новости

07:55"Ал Аҳли" бош мураббийи: Биринчи бўлимда яхши ўйнашимизга тўсқинлик қилган сабаблар кўп"   2 07:28Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 07:25Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф" 4:2  0 02:42Ҳусайн Норчаев: "Вазият қизил карточкага тортмас эди"  12 02:16Рўзиқул Бердиев: "Дарвозабонимиз олдинга чиқиши хато бўлди, лекин чиққанга яраша тўғри ўйнаши керак эди"  25 01:52Туркия. Алиқулов 90+2 дақиқада жароҳат туфайли алмаштирилди, унинг жамоаси ғалабага эришди  1 01:40Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" суперкамбэк эвазига ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этди  416 00:57"Реал" футболчилари ҳакамлар уларга бошқа етакчиларга нисбатан қаттиққўлроқ муносабатда бўлишаяти, деб ҳисоблашмоқда  3 00:05Куанишбай Оразимбетов: "Иккинчи таймда умуман бошқа "Жайхун"ни кўрдик"  0 23:40ОФК ЭЧЛ. "Ал Иттиҳод" БААда мағлубиятга учради  0 22:22Шавкат Юсупов: "Шу темпда давом этишга ҳаракат қиламиз"  1 21:02ОФК ЭЧЛ. Турнир янги мавсумининг илк баҳсида 7та гол урилди  1 19:59Мессининг карточкаси рекорд даражадаги суммага сотилди  8 19:34Руни: "Тен Ҳаг Аморимга алмаштирилганидан бери МЮнинг аҳволи фақат ёмонлашди"  11 19:06"Қайрат" "Реал"га қарши ўйин чипталари қачондан сотувга чиқишини маълум қилди  9

Арвеладзе ва Канчельскиснинг статистикасига назар Новости

Арвеладзе ва Канчельскиснинг статистикасига назар

Суперлиганинг 8-тур доирасидаги марказий баҳсда чемпионлик учун курашаётган "Пахтакор" ҳамда "Навбаҳор" ўзаро тўқнаш келмоқда.

Биз эса ушбу жамоаларни бошқариб бораётган хорижлик мутахассисларнинг статистикасига назар соламиз.

Шота Арвеладзе қўл остида "Пахтакор" бугун 67-ўйинини ўтказади. "Пахтакор" грузиялик мутахассис қўл остида ўтказилган 66 учрашувнинг 44тасида ғалаба қозонган, 12 дуранг ва 10 мағлубият қайд этилган. Тўплар нисбати: 120-49.

Арвеладзе бошқарувидаги "Пахтакор"ни ички чемпионатда атиги 7 беллашувда мағлуб этишган. Шунингдек, 2 маротаба ОЧЛ доирасида ва 1 бор Ўзбекистон Кубогида Шота Арвеладзе мағлубият аламини татиб кўрган. Арвеладзе жамоасини мағлуб этган мутахассисларга назар соладиган бўлсак, бу ишни Илҳом Мўминжонов ва Андрей Фёдоров икки маротадан уддалашган. Шунингдек, Рўзиқул Бердиев, Миржалол Қосимов ва Улуғбек Бақоев ҳам Арвеладзе қўл остидаги "Пахтакор"ни мағлуб этган.

Бахтиёр Ашурматов эса Ўзбекистон Кубоги финалида Арвеладзе жамоасини таслим этишни уддалаган.

Арвеладзе эса чемпионатда ҳозиргача тўқнаш келган ҳамкасблари ичидан фақатгина Андрей Канчельскис жамоасини мағлуб этишга улгурмаган. Қолган барча мутахассислар бошқарувидаги жамоалар устидан ғалаба қозонилган.



Арвеладзе "Пахтакор" рулида қозонган ғалабаларининг 37тасини чемпионатда, 4 тасини ОЧЛ доирасида ва 3 ютуқни Ўзбекистон Кубогида қўлга киритган. Учралган мағлубиятларнинг 7таси чемпионатда, 2та ОЧЛ доирасида ва 1 маротаба Ўзбекистон Кубоги финалида руй берган.

Арвеладзе ҳозирча бирга тўқнаш келган ўзбек мутахассислари орасида Бахтиёр Ашурматовни мағлуб этмаган. Мазкур мураббийлар ҳозирча фақатгина Ўзбекистон Кубоги финалида дуч келишган ва унда АГМК ғалаба нашидасини сурганди. Чемпионатда эса Арвеладзе & Ашурматов дуэли ҳали руй бергани йўқ.

Андрей Канчельскис эса ҳозиргача "Навбаҳор" рулида 14 ўйинда ишлашга улгурди. Россиялик мутахассис қўл остида наманганликлар 6 ғалабага эришишди, 3 дуранг ва 5 мағлубият қайд этилган. Тўплар нисбати: 16-14.



Канчельскис ҳозирча 2 маротаба "Бухоро"ни енгди ва шунингдек бир мартадан "Насаф", "Сўғдиёна", "Сурхон" ва "Бунёдкор" устидан ғалаба қозонди. "Локомотив"дан қаторасига 3 ўйинда мағлубиятга учралди. Шунингдек, "Металлург" ва "Бунёдкор" ҳам Канчельскиснинг "Навбаҳор"ини ютган жамоалар қаторида. Дуранг эса "Қўқон-1912", "Динамо" ва "Пахтакор" билан қайд этилган.

Канчельскис ҳозирча Андрей Фёдоров, Вадим Абрамов, Андрей Шипилов, Нўъмон Ҳасанов, Даврон Файзиев ва Шота Арвеладзе каби мутахассисларни мағлуб этолмаган.

Канчельскис "Навбаҳор"га келгач Улуғбек Бақоевнинг иккита жамоасига қарши тўқнаш келиб, жами 3 маротаба ўйин ўтказди ва барчасида ғалаба қозонди. Ўтган йили "Бухоро"ни 2 маротаба ва жорий мавсум "Сўғдиёна"ни таслим этди. Шунингдек, Канчельскис Миржалол Қосимов, Андрей Ммкляев ва Рўзиқул Бердиевни мағлуб этган.

Шота Арвеладзе ва Андрей Канчельскиснинг Ўзбекистон чемпионатидаги ҳозирча ягона бўлиб турган тўқнашувида ғолиб номи аниқланмаганди. Бугун эса ушбу хорижлик мутахассисларнинг ўзаро тўқнашувининг 2-серия гувоҳига айланамиз.

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика