RU

Последние новости

22:53Миржалол Қосимов: "Бугун тўп билан муомала қила олмадик"  0 22:26Баҳром Ҳайдаров: "ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф"  0 22:15U-21 биринчилиги. 23-турда пешқадам ўзгарди, "Бунёдкор"дан 6:1 ва бошқа натижалар  0 21:47Шерзод Жўраев: "Ҳозир кўпроқ футболчиларни руҳан тиклаш устида иш олиб боряпмиз"  5 21:24Ҳаким Фузайлов: "Шогирдларимга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман"  4 21:08Суперлига. ОКМК ўз уйида "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди  20 20:53"Ливерпул"нинг ёз учун асосий мақсади аниқ  2 20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  4 19:49Ламин Ямаль 2-3 ҳафтага сафдан чиқди  9 19:2028 ёшли Матета илк бор Франция терма жамоасига чақирилди  2 18:58Суперлига. Иккита пенальти тепилган беллашувда "Навбаҳор" бир киши кам "Хоразм" билан дуранг ўйнади  25 18:18Ўзбекистон терма жамоаси таркибидан тушиб қолган футболчилар  28 17:54Ўзбекистоннинг Кувайт ва Уругвай билан ўйинлар учун таркиби маълум  47 17:38Мбаппе Винисиуснинг худбинлигидан норози  18 17:10АПЛ раиси лигалар ўйин тақвими бўйича ФИФА билан курашаётганини таъкидлади  0

Артём Петросян: «Таркибимизда ўйинни ўз қўлига оладиган етакчи бўлишини истаган бўлардим» Новости

Артём Петросян: «Таркибимизда ўйинни ўз қўлига оладиган етакчи бўлишини истаган бўлардим»

«Динамо» – «Андижон» (1:1) ўртасидаги учрашувдан кейин жамоамиз ёрдамчи мураббийи Артём Петросян матбуот анжуманида қатнашди.

- Бугун ҳужумкор ва ажойиб ўйин гувоҳи бўлдик. Мухлисларимизни хафа қилишни истамагандик. Узоқ масофадан йўл босиб келган ишқибозларимизга алоҳида раҳмат. Шунингдек, футболчиларимиздан ҳам миннатдормиз. 1:0 ҳисобида ютқазаётганимизда ҳам қўлларини туширишмади. Мақсадимизга эришиб гол урдик. Тўғри, ютолмадик, аммо ғалаба қозонишни жуда ҳам истагандик. Самарқандликларни яна катта футбол қайтгани билан табриклайман. Мухлислар яхши муҳитни ташкил қилиб бердилар. Ўйин бошида бизга бироз қийин бўлди. Бир қатор муаммоларимиз борлиги сезилиб турди. Баҳсни назорат қилдик, олдинга ўтишда айрим қийинчиликлар бўлди. Ҳимояда ҳам муаммоларимиз кўриниб турди. Рақиб бизга қийинчиликлар туғдирди. Иккинчи бўлимда анча жисмоний куч сарфладик. Бир қатор вазиятларни ташкил қилдик. Рақиб дарвозаси олдида баъзида маҳорат етишмаяпти. Таркибимизда бир қатор иқтидорли ёшлар бор. Охирги зарбани берувчи футболчиларимизда аниқлик етишмай қоляпти. Ишлашда давом этамиз.

- «Андижон» бир неча турдан бери ғалаба қозона олмаяпти. Асосан қайси позицияларда муаммолар бор?

- Юқорида айтиб ўтдим, бизга тажриба етишмаяпти, буни тан оламиз. Иштиёқ жуда юқори. Афсуски, 5 та ўйиндан бери ғалаба қозона олмаяпмиз. Йигитлар жуда-жуда хоҳлашяпти, аммо имкони бўлмаяпти. Охирги ҳал қилувчи зарбани бериш учун чинакам маҳорат етишмай қоляпти. Таркибимизда ўйинни ўз қўлига оладиган етакчи бўлишини истаган бўлардим. Нима десам экан, жамоамиз ғалаба қозонишни ниҳоятда истаяпти. Бу каби муаммолар жаҳон миқёсида ҳам учраб туради. Менимча, жамоамизга ҳақиқий диспетчер етишмаяпти.

- Ўтган йили жамоа етакчисига айланган Рубин Хебайни қўйиб юбординглар. Сиз унинг кетганидан афсусдамисиз?

- Биз уни бошқа клубга сотдик. Иккинчи томони шундаки, ўзи ҳам бошқа жамоага кетишни хоҳлади, шуни ҳам ҳисобга олишимиз керак. Кетишни истаганидан сўнг мажбурлаб бўлмайди. Ўзбекистонда қолишни хоҳламади. Биламан, Хебай ўтган мавсумда бизга кўп очколар олишимизда ёрдам берган. Бунинг учун унга катта раҳмат. Футбол — бу жамоавий ўйин. Битта ўйинчига қараб жамоани шакллантиришни имкони йўқ

- Уни қайтариш масаласи кўриб чиқилмадими?

- Мен бу хусусида бирор нима дея олмайман. Раҳбарият билади.

- Андижонлик мухлислар жамоасини ажойиб тарзда олқишлайдилар. Вилоят ҳокими ҳам қўллаб-қувватлайди. Иқтисодий тарафдан муаммолар йўқми?

- Бизда жуда яхши мухлислар бор. Эътибор қаратган бўлсангиз, бизнинг фан-клубимиз нимани бошлаб берса, бошқалар худди шу нарсани давом эттиришяпти ва ўхшатишга ҳаракат қилишяпти. Андижон мухлислари фан-клублар ичида яққол етакчилик қилишяпти. Фанатларимизга алоҳида раҳмат. Улар янгидан-янги ғояларни амалга оширишяпти. Раҳбарият ҳам бизни қўллаб-қувватлаб келяпти. Жамоамиз бош ҳомийси «Узавтосаноат» ҳисобланади. Керакли даражада ҳомийлик ишларини бажармоқда. Шунингдек, вилоят ҳокими ҳам клубни қўллаб келмоқда.

- Элдор Адҳамов бугун асосий таркибда майдонга тушди ва бир қатор сейвларни бажарди. Бунгача бошланғич таркибда ўйнаган Игор Литовка захирада қолдирилди. Жамоада асосий посбон ким?

- Қизиқарли савол. Албатта, унинг ҳаракатлари ёмон чиқмади. Тинимсиз меҳнати билан асосий таркибга қўшилди. Литовка ҳам маҳоратли ва унга ҳам раҳмат. Адҳамовга имконият беришга ҳаракат қилдик. У юқори даражада ўйин ўтказди. Машғулотларда яна кузатиб борамиз. Кейинги учрашувда кимни майдонга туширишни мураббийлар штаби томонида ҳал қилинади.

- Ўтган турда «Қизилқум»га қарши ўйин анча хиссиётларга бой ўтганди ва қизил карточкалар кўрсатилган. Бу сафар ҳам жамоа футболчиси майдондан четлатилди…

- Ҳа, қизил карточкаларимиз пайдо бўляпти. Ҳакамлар ВАРга қараяпти ва шундан сўнг четлатишяпти. Ҳакамлар сўнгги қарорни чиқарадилар ва биздан кўра вазиятга яқинроқ турадилар. Ўша ҳолат ҳақида Ислом Маматказиндан сўраганимда тўпга ўйнагандим деган жавобни айтди. Ҳаммасини кўриб чиқамиз. «Қизилқум»га қарши ўйиндаги вазият эса бошқа эди. Тартиб-интизом қўмитаси ўша четлатишни бекор қилди. Ҳақиқат рўёбга чиққанидан хурсандмиз.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика