Артур январда "Ливерпул"дан кетмайди
17 сен 2022 10:30
Новости
Артур январда "Ливерпул"дан кетмайди
Бразилиялик ярим ҳимоячи Артур Мело қишки трансфер ойнасида "Ливерпул"ни тарк этмайди, деб ёзмоқда журналист Фабрицио Романо.
Манбанинг хабарига кўра, аввалроқ мерсисайдликлар у билан 2023 йилнинг ёзига қадар амал қиладиган ижара шартномасини муддатидан олдин бекор қилиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган бўлса-да, футболчи мавсум охиригача Англия клубида қолади.
Эслатиб ўтамиз, 26 ёшли Артур ёзги трансфер ойнасида ижара асосида "Ювентус"дан "Ливерпул"га ўтган эди. Жорий мавсум у "Ливерпуль" клуби сафида 1 та ўйин ўтказди.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Комментарии