RU

Последние новости

22:42Альваро Мората Испанияга қайтиши мумкин  0 22:10Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди  41 22:00Туркия Суперлигаси. Истанбул дербисида "Башакшеҳир" ва "Бешиктош" ўзаро тўқнаш келмоқда (онлайн ҳисоб)  31 21:49"Шаржа" бош мураббийи: "Мен ҳалолман, демак, ҳамма ҳалол бўлиши керак. Ҳаёт шундай эканлигига ишонаман"  1 21:01"Пахтакор" Россия жамоасига мағлуб бўлди  9 20:40"Насаф" U21 Қашқадарё вилояти ҳокими кубогини қўлга киритди  0 20:33"Арсенал" — "Уиган". Таркиблар маълум  4 20:00“Нефтчи” икки футболчисини “Қўқон-1912”га ижарага берди  11 19:49"Сурхон" Грузия клубини мағлуб этди  2 19:42"Андижон" легионери жамоани тарк этди  8 19:05Элит ОЧЛ. "Насаф" "Шаржа"га қарши қизил либосда ўйнайди  7 19:00"Арал" янги дарвозабон билан шартнома имзолади  1 18:55Фабрегас: "Мората футбол ўйнашни йиғиштириб, бошқа спорт билан шуғуллансин"  3 18:28"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Шаржа" легионери жамоани тарк этди  7 18:01Назорат ўйини. “Гулистон” “Орол”дан устун келди  2

Артетанинг қўрқинчли туши Новости

Артетанинг қўрқинчли туши

Бугун АПЛнинг айни пайтдаги пешқадами уйда «Эвертон»ни қабул қилади.

Мерсисайднинг «Эвертон»и сўнгги пайтларда Лондон гранди учун муаммоли жамоалардан бирига айланиб қолди. Статистикага қарайдиган бўлсак сўнгги 5 ўйиннинг 3 тасидаа «Эвертон» ва яна 2 баҳсда  «Арсенал»нинг қўли баланд келган. Жамоаларнинг сўнгги ўйинида Шон Дайич шогирдлари Артета жамоасини минимал ҳисобда мағлуб қилишганди.

Ўйин интригалари.

Айни пайтда жамоаларга очко сув ва ҳаводек зарур. «Арсенал» узоқ кутилган чемпионлик ишқида ёнаётган бўлса, мерсисайдликлар АПЛда жон сақлаб қолиш учун курашишмоқда. Артета ва ”Арсенал” Қишки трансферлар ойнасидан кейинги кичик инқироздан чиқиб олди (агар чиқиб олган бўлса). «Эвертон» ҳам янги мураббий Шон Дайич ёрдамида жарликдан чиқишга интилмоқда.

Бугунги «Арсенал» ва унинг муаммолари.

Артета ўз жамоасини оптималлаштиришда давом этмоқда. Ҳужум марказидаги муаммолар янги келган Леандро Троссар билан, марказдаги кемтиклар эса «Челси»дан трансфер қилинган Жоржинё ёрдамида созланмоқда. Ўнг қанот ҳимоясида ҳам муаммолар бор Бен Уайт ва Томиясуга стабиллик етишмаяпти. Нкетиа барибир топ ҳужумчи эмаслиги билиниб қолмоқда. Артетанинг Троссар бўйича дастлабки тажрибаси эффект бермади (Леандро ўзига бегона бўлган қанот ҳужумида йўқолиб қолди). Микел тажрибанинг давоми сифатида футболчини ҳужум марказида ишлатишни бошлади. Бу қанчалик натижа беради, уёғини вақт кўрсатади.

Йўқотишлар.


«Арсенал» Габриел Жезус ва Муҳаммад Элнени хизматларидан фойдалана олмайди (жароҳат сабаб). «Эвертон»да эса вазият бироз ёмонроқ. Мерсисайд клубида Андрос Таунсенд, Натан Петтерсон, Жеймс Гарнер ва Доминик Калверт Левинлар жароҳат сабаб ўйинда иштирок эта олишмайди.

Тахминий таркиблар.


Баҳс бизнинг вақт билан тунда 00:45 да бошланади.

 

Жалолиддин Халилов.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика