RU

Последние новости

17:55Хорватиялик футболчи касбини ўзгартиради: у Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан сартарошлик қилди  0 17:32Мбаппе Франция терма жамоаси ихтиёрини тарк этди  0 17:15U-19 чемпионати. "Пахтакор" Тошкент дербисида зафар қучиб, финалга йўл олди  1 17:07Леон Якирович: "Ўзбекистон сифатли ўйин кўрсатади, лекин натижа ўзимизга боғлиқ"  2 16:40Андрия Буркар: "Ўз ўйинимизни намойиш этсак, Ўзбекистонни қийин аҳволга тушириб қўямиз"  7 16:22ФИФА пенальтидан кейинги зарбани тақиқламоқчи  4 15:55Норвегия 99,9% ЖЧда! Эстонияга қарши кечган қийин ўйин тақдири 6 дақиқа ҳал қилинди!  5 15:35Миср ва Ўзбекистоннинг ўйин услублари ўхшаш бўлганми? Эктор Купердан жавоб  5 15:18А Сериянинг октябрдаги энг яхши футболчиси оғир жароҳат олди ва Африка Миллатлар Кубогини ўтказиб юборади  0 14:491995 йилги Нигерия билан ўйинлар, Кападзенинг дебюти, Наманганда меҳмон Уганда — Африка вакиллари билан ўйинларни эслаймиз  4 14:29Қатар ва Саудия Арабистони клублари Модричга даъвогарлик қилмоқда  1 14:00Абрамовнинг "Динамо"си тарих остонасида: ким совринли ўринлардан четда қолади?  8 13:38Меҳди Тареми: "Ўзбекистон даражаси нуқтаи назаридан кичик жамоа эмас, улар жуда сифатли футбол кўрсатади"  8 13:10Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди  19 12:52"Севинч" — 17 карра Ўзбекистон чемпиони!  3

Артета: "Ҳар бир ўйин биз учун синов" Новости

Артета: "Ҳар бир ўйин биз учун синов"

"Арсенал" бош мураббийи Микель Артета АПЛнинг 18-тури доирасида "Брайтон" устидан қозонилган ғалабадан кейинги фикрларини билдирди.

"Бу муҳим ғалаба эди, жуда хурсандман! Бу стадион исталган рақиб учун осон эмас, "Брайтон" ҳам яхши мураббийга ва футболчиларга эга жамоа. Улар вазифани анчагина мураккаблаштиришди. Улар ҳужумда яхши ўйин кўрсатишди, айниқса, бўш худудлардан унумли фойдалана олишди. Улар кўпроқ ҳужумга эътибор бергани учун очилиб ўйнади, биз эса бундан максимал фойдаландик.

Кейин эса дарвозамиз олдида муаммолар содир бўла бошлади. Бу борада футболчилар билан гаплашиб олгандик. Қайсидир вазиятларда яхшироқ ўйин кўрсатишимиз керак эди. Аммо бизнинг ўрганиш жараёнимиз ҳали ҳамон давом этмоқда. Ҳар бир ўйин биз учун синов.

Эдегор биз истаган барча ишни қилмоқда - ўйин тақдирини ҳал қиляпти, машғулотларда қаттиқ меҳнат қилмоқда ва жамоага керакли нарсаларни беряпти. Бугун ҳужумкор тўртала футболчиларимиз гол уришга эришишди. Биз айнан шуни истаётгандик. Жамоадаги барча қарорлар жамоанинг ўзи учун керакли бўляпти. Футболчиларнинг ўзи ҳам буни ҳис қилишмоқда", - деди Артета.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика