RU

Последние новости

03:10АПЛ. "Лидс" кетма-кет тўртинчи ўйинида гол ура олмади. Кейинги ўйин МЮ билан  0 03:03Франция. ПСЖ осон ғалабага эришди  0 02:41А Серия. Сўнгги дақиқаларда пенальтидан гол ура олмаган "Ювентус" очко йўқотди  5 01:50Чемпионлик учун имкониятлар тугади: "Челси" бир қанча ёмон натижалар қайд этди  2 01:32Лиам Росеньор: "Челси" жуда осон голларни ўтказиб юборяпти"  3 01:00"Манчестер Юнайтед" Каземирога шартнома таклиф қилди, бироқ...  0 00:38Бундеслига. "Боруссия" Д суперкамбэк амалга оширди  0 00:23АПЛ. "Челси" осмонида қора булутлар: Росеньор жамоаси Ливерпулда йирик ҳисобда ютқазди  18 23:39Венсан Компани: "Рекордни янгилаймиз, деб ўйлайман. Лекин менга бу қизиқ эмас"  3 23:02Арне Слот: "Одамлар бизнинг қимматга футболчилар олиб келганимизни гапиришяпти"  6 22:35"Яйпан" дастлабки уй ўйинларини бошқа стадионда ўтказади  2 22:16"Сўғдиёна" бош мураббийи истеъфога чиқарилиши мумкин  10 22:11"Бавария" ўз рекордини янгилашга яқин  5 21:35Ўзбекистон терма жамоаси эртадан йиғинга киришади  11 21:34Бундеслига. "Бавария"да йирик ғалаба, "Байер" ғалабани қўлдан чиқарди  0

Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз" Новости

Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"

"Арсенал" бош мураббийи Микель Артета Чемпионлар Лигасининг 2-турида "Олимпиакос" устидан қозонилган ғалаба (2:0) ҳақида тўхталди.

"Бундай қийин рақибга қарши ғалаба қозонганимиз ва дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз. Ўйлайманки, биз жуда яхши бошладик. Гол урдик, кейин бизда ажойиб имкониятлар бўлди, ЕЧЛда улардан унумли фойдаланиш керак, акс ҳолда мағлуб бўлиш ҳеч гап эмас. Ўйин очиқ ўтди. Давид Райя ажойиб сэйв амалга оширди, аммо бу ўйин учун барча йигитларга раҳмат айтишимиз керак", – деди Артета.

"Арсенал" ҳисобида 6 очко бор ва турнир жадвалида 5-ўринда бормоқда. "Олимпиакос" эса 1 очко билан 29-поғонада кетмоқда.

Греция клуби 3-турда "Барселона" билан, "Арсенал" эса "Атлетико" билан рўбарў келади. Ҳар икки ўйин 21 октябрь куни ўтказилади.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика