RU

Последние новости

11:04«Манчестер Юнайтед» ПСЖ футболчисига 45 миллион евро тўлашга тайёр  0 10:40«Реал Мадрид» Италия терма жамоасининг асосий ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 10:10Маркус Рашфорд ёзда МЮни тарк этиши мумкин. Унинг эҳтимолий жамоаси ҳам маълум  2 09:45Мавсумдаги илк Эл Классико АҚШда бўлиб ўтади  2 09:18Мамардашвили, Микаутадзе, Муcиала, Родри, Пепе - LʼEquipe Евро-2024 гуруҳ босқичининг рамзий жамоасини тузди  3 09:14Ўзбекистон терма жамоаси менежери Шерзод Игамбердиев: "КХДР терма жамоаси ўй учрашувларини қаерда ўтказиши номаълум. ОФК иккинчи босқичдаги сариқ карточкаларни бекор қилиш аризаси билан ФИФАга мурожаат қилди"  9 08:49Начо «Реал Мадрид»ни нима сабабдан тарк этганини тушунтирди  2 08:21Суперлига. Бугун 13-тур якунланади  5 07:54Копа Америка. Уругвай иккинчи турда йирик ҳисобда ғалаба қозонди  0 07:27Копа Америка. Мезбонлар кутилмаганда мағлуб бўлишди  9 01:48Тен Хаг "Манчестер Юнайтед" билан шартнома муддатини узайтиришга яқин  2 01:23Александр Крестинин: "Биз "Локомотив" номли санатория эмасмиз"  3 01:11Максим Шацких: "Декабргача турнир жадвалига умуман қарамайман  21 00:50Виталий Левченко: "Йўқ жойдан очко йўқотдик. Ёзги трансферлар ойнасида маҳаллий футболчиларни ўз таркибимизга қўшиб олишимиз мумкин"  16 00:20Гринвуд Франция чемпионатига йўл олиши мумкин, музокаралар бошланди  1

Арсланмират Аманов: "Туркманистон гуруҳда иккинчи ўрин учун курашади" Новости

Арсланмират Аманов: "Туркманистон гуруҳда иккинчи ўрин учун курашади"

Туркманистон терма жамоаси сардори Арсланмират Аманов анчадан бери Ўзбекистонда фаолият олиб боряпти.

Моҳир ярим ҳимоячи бунгача АГМК, “Бухоро” клубларида тўп тепган бўлса, бу йилдан “Локомотив” шарафини ҳимоя қилмоқда. Шу ойнинг биринчи ярмида ўтказилган ЖЧ-2022 саралаш босқичида Арсланмират Туркманистон терма жамоаси сафида иккита ўйинда иштирок этди. Яқинда ушбу футболчидан шу ҳақда интервью олдик. 


- Арсланмират, яқинда Туркманистон терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаш босқичида иккита учрашув ўтказди ва сиз ҳар иккала ўйинда майдонга тушдингиз. Дастлаб шу ҳақда фикр билдирсангиз. 

- Биринчи ўйинни сафарда Шри Ланка терма жамоасига қарши ўтказиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозондик. Шри Ланкага кетишдан олдин уларнинг ҳавосига мослашиш учун Дубайда тўрт кун йиғин ташкил этдик. Сўнгра Шри Ланкага бордик. Бу жамоага қарши ўйин бирмунча қийин кечди. 

Ҳамма саралашни ғалаба билан бошлашни хоҳлайди ва ўз майдонида ўйнаганида янада кўпроқ ҳаракат қилади. Лекин учрашув давомида барибир бизнинг кучли эканимиз кўринди. Ўйинни ўтказиб 7 сентябрь куни Ашхободга қайтиб келдик ва навбатдаги баҳсга тайёргарлик кўрдик. Иккинчи учрашувни уйда Жанубий Корея термасига қарши ўтказдик. 

Тўғрисини айтиш керак, уларга қарши беллашув жуда қийин бўлди. Жанубий Корея бежизга Осиёнинг энг кучли жамоаларидан бири эмас. Мен кореяликлар мураббийи аралаш таркибни қўйса керак деб ўйлагандим, йўқ, улар энг кучли таркибни майдонга туширди. Жанубий Корея биринчи турда дам олгани боис бизга қарши яхши тайёрланди, бизда эса вақт бироз кам бўлди.

 

- Шри Ланкадаги стадионда муҳит қандай экан? 

- Уларда ҳам футболга эътибор берилаётгани кўриниб турибди. Ўз жамоасини қўллаш учун кўплаб мухлислар ташриф буюрди.

 

- Сиз гол уришга муваффақ бўлдингиз. Бу қандай содир бўлди? 

- Иккинчи тайм бошларида жарима тўпидан гол урдим. Умуман олганда ғалабада бутун жамоанинг ҳиссаси катта. Ҳозирги футболда битта ўйинчи билан ютиб бўлмайди. 


- Уйда Жанубий Корея билан баҳс қанчалик оғир кечди? 

- Ҳа. Статистикага қаранг, Жанубий Корея охирги 10та жаҳон чемпионатидан 9тасида чиққан. Бу ҳам уларнинг кучидан далолат. Бу жамоага қарши ҳимоявий ўйин кўрсатишимиз маълум эди. Жанубий Кореяга қарши очиқ футбол намойиш этиш жуда қийин. Иккита қўпол хатога йўл қўйдик ва бунинг натижасида иккита гол ўтказиб юбордик. Биринчиси ўйиндан киритилди, иккинчиси жарима тўпидан.

 

- Туркманистон терма жамоасида гол уриш учун вазият бўлдими? 

- Вазиятлар бўлди, лекин кўп эмас. Жанубий Корея 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олгач бемалол ҳаракат қила бошлади. Шундан сўнг бизда ҳам имконият бўлди, бироқ фойдалана олмадик.

 

- Терма жамоангизда янги мураббий иш бошлади. У билан ишлаш қандай кетяпти? 

- Хорватиядан мураббий тайинланди. Ёрдамчиси ҳам хорватиялик. Ҳаммамиз ишонч билан қараяпмиз. Билишимча, бу мураббий яхши жойларда ишлаган экан. Ҳозирча янги мураббий қўл остида иккита учрашув ўтказдик, барибир ниманидир ўзгартириш учун вақт керак. Мураббий биздан кенг майдон бўйлаб ҳаракат қилишимизни сўраяпти. Умуман олганда янги мураббий ҳужумкор футболни ёқтирар экан.


- Катта эҳтимол билан Жанубий Корея гуруҳда биринчи ўринни эгаллайди. Туркманистон иккинчи ўрин учун Ливан ва КХДР билан кураша оладими?

- Ҳаммага аён: гуруҳ фаворити бу - Жанубий Корея. Албатта, биз ҳам ўзимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз, лекин кўп нарса КХДР ва Ливан билан ўзаро қандай ўйнашимизга боғлиқ. Ўйлайманки, бу жамоаларга қарши бемалол курашса бўлади.

 

- Ўзбекистон терма жамоаси илк турда Фаластинга ютқазиб қўйди. Бу сизни ҳайрон қолдирдими? 

- Мен Ўзбекистон терма жамоаси яхши ўйнади ёки ёмон ўйнади дея олмайман. Фақат шуни айтишим мумкин, бу мағлубият мени ҳайрон қолдирди. Чунки анча пайтдан бери Ўзбекистонда яшаб келаётганим учун ўзбек футболини яхши биламан ва терма жамоангиз янада кўпроғига қодир деб ўйлайман. Аммо бу - футбол, баъзан ҳеч кутилмаган воқеалар содир бўлиб туради. Ҳозир ҳамма футбол ўйнашни ўрганиб олди. Лекин бу мағлубият тасодиф бўлиши мумкин, кейинги ўйинларда ғалаба қозонса барчаси жойига тушади.


- Терма жамоага бориб кейинчалик яна клубга қайтганда муҳитга мослашиш тез кечадими? 

- Ўзбекистон ва Туркманистон об-ҳавосида фарқ йўқ. Шу боис иқлим томонлама муаммо кўрмайман. Шри Ланка ёки Дубайга борсак бошқача ҳаво экани бирданига сезилади. Мен Ўзбекистондаги ҳаёт тарзига кўникиб бўлдим, бу ерда ўзимни уйдагидек ҳис қиламан. Шундай экан, мослашиш бўйича муаммо йўқ.


- “Локомотив” негадир сафар ўйинларида юта олмаяпти. Бу нима билан боғлиқ деб ўйлайсиз? 

- Албатта, ҳамма ўйинни ютиш қийин. “Локомотив” кетма-кет уч йил Ўзбекистон чемпиони бўлди, лекин бу мавсум биз учун синов йили бўляпти. Бош мураббий ўзгарди ва эндиликда янги мураббий қўл остида ўзимизни кўрсатишга ҳаракат қиляпмиз. Лекин ўзимиз ҳам ҳайронмиз, сафарда нима учун юта олмаяпмиз деб. Ваҳоланки уйда ҳам, сафарда ҳам тактимиз деярли бир хил. 


Х.Холиқов суҳбатлашди.

Рейтинг: +9   

Похожие новости

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика