RU

Последние новости

00:40Испания Кубоги. "Валенсия" - "Барселона" баҳси асосий таркиблари маълум!  1 00:21Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" Карим Бенземанинг 90+6-дақиқадаги голи эвазига ғалабага эришди  0 00:09Англия Лига Кубоги ярим финали. "Ливерпуль" - "Тоттенхэм" баҳси асосий таркиблари маълум!  1 23:54"Манчестер Юнайтед" ҳужумчисига А Серия клублари даъвогар  0 23:25ЕЧЛ форматида яна ўзгариш бўлиши мумкин  0 22:55Жозе Фонте: "Роналду мингта гол ура олади"  2 22:29Назорат ўйини. "Бухоро" Қозоғистон жамоасини ишончли ҳисобда доғда қолдирди  4 21:59ЎФА "Нефтчи", "Навбаҳор" ва "Сўғдиёна"га қарзларни бартараф қилиши учун муддат белгилади  4 21:23Назорат ўйини. "Сурхон" Сербия клуби дарвозасига 4та гол урди  10 21:05Назорат ўйини. "Навбаҳор" Хитой жамоасидан устун келди  4 20:4239 ёшли Модрич яна бир йил "Реал"да қолмоқчи  12 20:25Назорат ўйини. "Насаф" Грузия жамоасига 4та гол урди  18 20:16Ўртоқлик ўйини. "Сўғдиёна" Черногория жамоаси билан дуранг ўйнади  2 19:58"Бавария" "Челси" ярим ҳимоячисига қизиқиб қолган  1 19:31"Манчестер Юнайтед" Рэшфоддан кейин яна бир ҳужумчисини сотиб юбормоқчи  3

"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Венгер иштирокидаги матбуот-анжумани Новости

"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Венгер иштирокидаги матбуот-анжумани

Бугун "Арсенал" ҳамда "Манчестер Юнайтед" ўртасида Англия Премьер-лигасининг 15-тур учрашуви бўлиб ўтади.

Баҳсдан бир кун олдин "тўпчилар" устози Арсен Венгер иштирокида матбуот-анжумани бўлиб ўтди.

МЮнинг Моуриньо қўл остидаги ўйин услуби ҳақида...

- Мен ҳар доим ҳам уларнинг ўйинини кўрмайман ва МЮнинг услуби ҳақида гапира олмайман. Мен фақат ўз ўйинимиз ва тайёгарлигимизга эътибор қаратишими мумкин. Улар ажойиб ўйин кўрсатаётган хавфли рақиб ва бундай жамоани мағлуб этиш учун, ўзимизнинг энг яхши ўйинимизни кўрсатишимиз лозим.


Озилнинг МЮга ўтиши ҳақида миш-мишлар...

- Бу фақатгина миш-миш, ҳеч нарса қила олмаймиз. У ўзини майдонда кўрсатиши керак. Бор кучини бераётган Озилни кўриб, унга шубҳа қилиб бўлмайди..


Алексис ва Озилнинг январда кетиши ҳақида...

 - Келинг шанбани кутамиз ва январгача сабр қиламиз. Аммо сўнгги матбуот-анжуманида айтганимдек, ҳеч нарса ўзгаргани йўқ.


Озилнинг ажойиб формаси сабаблари ҳақида...

- Ҳеч ким унинг маҳоратига шубҳа билан қарамайди, аммо ҳозир у ўз ўйинида яхшигина ўсишга эришди, бу "Тоттенхэм" ва "Бёрнли"га қарши учрашувларда сезилди. У тўпни олишда иштирок этиши ва кураша олишини кўрсатди. Месут Озил жамоадошларидан қўллаб-қувватлашни ҳис қилса, у курашувчан қобилиятларини намойиш этади.


Бу ўзгаришлар сабаби ҳақида...

- Бизнинг ишимиз футболчиларни курашга тайёрлаш. Месут доимо майдонда кўп ҳаракат қилган, аммо ҳозир у керак ва керак эмас нарсаларни ажратадиган анча тажрибали футболчига айланган.


Озилга танқид таъсир қилдими?

- Билмайман, унинг ўзидан сўранг. Ҳар бир футболчи ўз маҳорати туфайли машҳур бўлишни истайди ва футболда танқидлар жуда жиддий бўлиши мумкин. Аммо мухлисларимизнинг кўпчилиги уни яхши кўришади.


Ўйиндан олдин Озилган танқид керакми?

"Бу гапга қўшила олмайман. У доимо тўпга боради ва ҳеч қачон ундан қочишга ёки беркинишга уринмайди. Албатта, агар рақиб устунлик қилаётган бўлса, тўп билан ишлаш учун имконият кам бўлади, аммо тўп бизда бўлганида, Озил уни мамнуният билан қабул қилади.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика