RU

Последние новости

17:10"Ювентус" ва Дэвид йиллик маоши 6 млн евро бўлган шартнома бўйича келишиб олди. Фуболчининг агентлари 10+ млн. евро комиссия талаб қилишмоқда  0 17:01Эшитдик-да! "Насаф" ҳужумчиси клубни тарк этмоқда   1 16:28Сардор Абдураимов: "Чемпионатдаги мағлубият учун "Нефтчи"дан реванш олдик"  2 16:19Саутгейт рицарлик унвонига сазовор бўлди  0 15:36"Машъал" "Нефтчи"ни Ўзбекистон Кубогидан чиқариб юборган ўйиндан галерея  2 15:20"Арсенал" 5 миллион фунтга "Челси"дан Кепани сотиб олади  1 15:05Бобир Абдихолиқов ва Жасур Жалолиддинов "Сумқайит"ни тарк этишди  7 14:40Жамшид Ҳасанов: "Ўзбекистон Кубогини ким ютади? Мен учун "Машъал" фаворит"  1 14:20Ҳожиакбар Алижонов нега фақат қора бутсада майдонга тушади?  8 14:00Достонбек Тўхтабоев: "Нефтчи"нинг кучли томонларини тўхтатишга тайёр эдик"  1 13:42Ротен ПСЖдаги Месси ҳақида: "Пиёда юрарди, ўзини бағишламасди. Бу ҳақда сукут сақлаганларнинг ҳаммаси эркак эмас"  15 13:12Марказий Осиё. Қозоғистонда кубок ярим финали ўтказилади, "Истиқлол" 3-ўринга кўтарилди, "Аркадағ" эса энг яқин таъқибчисидан 11 очко илгарилаб кетди  0 12:52"Барселона" "Камп Ноу"га қайтадиган кунни эълон қилди  1 12:22Ўзбекистон терма жамоаси футболчилари ўзлари туғилган ҳудудлардаги академияларга ташриф буюришди  4 12:17Расман: Машарипов ўйнаётган "Истиқлол"га янги бош мураббий тайинланди  1

"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Моуриньо иштирокидаги матбуот-анжумани Новости

"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Моуриньо иштирокидаги матбуот-анжумани

Бугун "Арсенал" ҳамда "Манчестер Юнайтед" ўртасида Англия Премьер-лигасининг 15-тур учрашуви бўлиб ўтади.

Ўйиндан олдин манкунианлар устози Жозе Моуриньо иштирокида матбуот-анжумани бўлиб ўтди.

Жамоадаги янгиликлар

- Матич? У ўйнайдими, йўқми, билмайман. У жамоа билан бирга Лондонга йўл олади ва баҳсга тайёр бўлади деб умид қиламан, аммо кафолат бера олмайман. Фил Жонс жароҳатини даволаб бўлгани йўқ, Эрик Байи ҳам шундай.

ЦСКАга қарши баҳсдан олдин ротация

- Хатто Чемпионлар лигасининг навбатдаги баҳсда ғалаба керак бўлганида ҳам "Арсенал"га қарши кучли таркибни майдонга туширган бўлардим. Барча бошқа учрашувлар ҳақида унутиб, биз учун ҳозир муҳим бўлгани борасида ўйлашим керак. У қийин бўлади, шу сабабли бор эътиборимизни ушбу баҳсга қаратишимиз шарт.

"Юнайтед" - "Арсенал" тўқнашувларини эслаб

- Йирик учрашувларни эслайман, аммо аниқ бирортасини айтиб бера олмайман. Англияга келишимдан олдин 2004 йилда "Манчестер Юнайтед" ҳамда "Арсенал" ўртасидаги учрашувда соврин масаласи ҳал бўлганини эслайман.

Таваккал нима?

- "Арсенал"га қарши баҳсда таваккал? Бу, сиз "таваккал" сўзини қандай тушунишингизга боғлиқ. Қачонлардир футболчиларни "ҳимоячи" ва "ҳужумчи"ларга ажратган инсон хато қилган, чунки замонавий футболда бутун жамоа ҳимояланиши ва ҳужум қилиши керак. Шундай экан, сиз хоҳлаганча фикр билдириб, истаганингизча таҳлил қилишингиз мумкин.

"Юнайтед" "Арсенал"га қарши прагматик ўйин кўрсатадими?

- Тўп бизда бўлса, жамоамизнинг барча футболчиси ҳужум қилади. Хатто дарвозабон ҳам тўп бизда бўлганида қандай ҳаракат қилишни билиши керак. Тўп "Арсенал"да бўлса, 11 киши бўлиб ҳимояланамиз.

Соврин учун курашдан келиб чиқсак, бугунги ўйинда ғалаба муҳимми?

- Мен ҳар доим навбатдаги учрашув ҳақида ўйлайман ва менимча, бу тўғри ёндошув. Кеча қизиқарли фильм кўрдим - "Борг/Макинрой". Боргнинг мураббийи доимо унга шуни қайтарарди. "Бир очко фақат бир марта бўлади, фақат кейинги очко ҳақида ўйла". Мен доимо ўз футболчиларимга кейинги баҳс ҳақида ўйлашни айтаман.

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика