"Арсенал" Карлосга қизиқяпти. Унинг товон пули – 75 млн евро
02 авг 2020 22:49
Новости
"Арсенал" Карлосга қизиқяпти. Унинг товон пули – 75 млн евро
"Севилья" ҳимоячиси Диего Карлос фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин.
27 ёшли бразилиялик ўйинчи "Арсенал" нишонига тушиб қолган, деб хабар қилди The Telegraph.
"Тўпчилар" бош мураббийи Микель Артета Карлос орқали ҳимоя чизиғидаги тартибсизликлар тугатилишига ишонади. Футболчининг товон пули 75 млн еврони ташкил қилмоқда.
Аввалроқ "Севилья" ҳимоячисига "Манчестер Сити", "Ливерпуль", "Барселона" ҳамда "Бавария" клублари қизиқиш билдираётгани тўғрисида хабар қилинган эди.
Комментарии