"Арсенал" ҳужумчисини сотиши мумкин
03 мар 2025 17:59
Новости
"Арсенал" ҳужумчисини сотиши мумкин
"Арсенал" вингер Габриэл Мартинелли бўйича таклифларни кўриб чиқишга тайёр.
Бразилиялик футболчи жароҳати сабаб февраль бошидан бери майдонга тушмаяпти. "Goal" хабарига кўра, "канонирлар" раҳбарияти футболчи учун ҳозирги трансфер қийматидан ошадиган таклифлар келиб тушса, уни сотиш вариантларини ўрганиб чиқишга тайёр.

Transfermarkt портали Габриэл Мартинеллини 55 млн еврога баҳоламоқда. 23 ёшли футболчининг "Арсенал" билан тузган меҳнат шартномаси 2027 йилнинг ўрталарига қадар тузилган ва яна бир мавсумга узайтириш имкониятини ичига олади.
Мартинелли ушбу мавсум Микель Артета жамоаси учун 35 ўйинда 7 та гол ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Комментарии