"Арсенал" ҳали ҳам биринчи ўринда" — Гвардиола
27 апр 2023 13:59
Новости
"Арсенал" ҳали ҳам биринчи ўринда" — Гвардиола
Пеп Гвардиола "Арсенал" устидан қозонилган ғалабадан сўнг (4:1) "Манчестер Сити"нинг АПЛдаги ўрнидан мамнун.
"Ҳақиқатан ҳам яхши ўйин. Футболчилар ва ходимларни табриклайман.
Бу ғалаба жуда муҳим эди. Биз бошидан охиригача яхши ўйнадик.
Аммо "Арсенал" ҳамон турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Ҳақиқат шундаки, биз икки очко ортда қоляпмиз, "Арсенал" ҳали ҳам биринчи ўринда.
Кейинги учта ўйин кўп нарсани аниқлаб беради деб ўйлайман. "Фулхэм" Чемпионшипдан қайтди ва ажойиб мавсумни ўтказмоқда. Қолаверса, ўз уйимизда "Лидс" ва "Вест Хэм" билан ўйнаймиз. Ўз майдонимизда мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши туфайли ўзимизни қулай ҳис қилмоқдамиз.
Энг муҳими, тақдиримиз ўз қўлимизда. Мавсум охирида эса ҳамма нарса бизга боғлиқ бўлиши ҳамма нарсадан муҳимроқ", – деди "Манчестер Сити" устози.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Комментарии