«Арсенал» Германия терма жамоаси аъзосини ёзда текинга қўлга киритиши мумкин
01 мар 09:21
Новости
«Арсенал» Германия терма жамоаси аъзосини ёзда текинга қўлга киритиши мумкин
«Арсенал» «Бавария» ярим ҳимоячиси Йозуа Киммих билан шартнома тузмоқчи.
Лондон клуби футболчининг вакилларига таклиф билан чиққан. «Тўпчилар» 30 ёшли футболчига йилига 25 миллион евро беришга тайёр.
Ярим ҳимоячига «Арсенал»дан ташқари «Барселона» ва ПСЖ ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Бавария» Йозуа Киммих билан янги шартнома бўйича келиша олмагани ҳақида хабарлар берилганди.
«Бавария» Йозуа Киммихнинг трансфер ҳуқуқини 2015 йилда сотиб олган эди. Ўшандан бери футболчи Мюнхен гранди сафида 427 та ўйинда майдонга тушган. Уларда у 43 та гол урди ва 114 та голли узатмани амалга оширди. Трансфермаркт Киммихнинг нархини 50 млн еврога баҳоламоқда.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га мағлуб бўлди
ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
Комментарии