“Арсенал” Фоларин Балогунни “Монако”га сотмади
08 авг 2023 09:36
Новости
“Арсенал” Фоларин Балогунни “Монако”га сотмади
“Арсенал” ҳужумчиси Фоларин Балогунни “Монако”га сотишни истамади.
Маълумотларга қараганда, Франция жамоаси ҳужумчи учун тахминан 30 миллион фунт таклиф қилган. Бироқ инглизлар 22 ёшли ҳужумчисини 50 миллион фунтга сотишни режа қилган.
Балогун "Арсенал" тарбияланувчиси саналади. Унинг шартномаси 2025 йилнинг июнигача амал қилади. Балогун сўнгги мавсумни "Реймс" сафида ижарада ўтказди. У Лига 1 доирасида 37та учрашувда майдонга тушиб, 21та гол урди.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Комментарии