"Арсенал" "Челси"ни мағлуб этиб, финалга йўл олди
04 фев 03:09
Новости
"Арсенал" "Челси"ни мағлуб этиб, финалга йўл олди
"Эмирейтс" стадионида кечган жавоб баҳсида ҳам "канонирлар" 1:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритишди. Эслатиб ўтамиз, дастлабки учрашувда ҳам "Арсенал"нинг қўли баланд келган эди — 3:2.
Ўйин тафсилотлари:
Учрашув тақдирини 90+7-дақиқада Кай Хаверц томонидан киритилган ягона гол ҳал қилди. Германиялик футболчи ўз собиқ жамоаси дарвозасини ишғол қилиб, "кўклар"ни мусобақадан чиқариб юборди.
Энди "Арсенал" 22 март куни "Уэмбли" стадионида бўлиб ўтадиган финалда "Манчестер Сити" — "Ньюкасл" жуфтлиги ғолиби билан баҳс олиб боради.
Маълумот учун, Англия лига Кубогининг амалдаги соҳиби "Ньюкасл" ҳисобланади. "Қарғалар" ўтган йили финалда "Ливерпуль"ни мағлуб этиб, ўз тарихларида илк бор ушбу совринга эга чиқишган эди.
Англия Лига кубоги. Ярим финал, жавоб ўйини
"Арсенал" — "Челси" (Биринчи ўйин — 3:2)
"Арсенал": 13. Кепа Аррисабалага (Д), 2. Вильям Салиба, 6. Габриэль, 5. Пьеро Инкапье, 12. Юрриен Тимбер, 41. Деклан Райс, 36. Мартин Субименди, 10. Эберечи Эзе, 20. Нони Мадуэке, 11. Габриэль Мартинелли, 14. Виктор Дьёкереш.
"Челси": 1. Роберт Санчес (Д), 27. Мало Гюсто, 29. Уэсли Фофана, 23. Трево Чалоба, 21. Йоррель Хато, 3. Марк Кукурелья, 25. Мойсес Кайседо, 17. Андрей Сантос, 8. Энцо Фернандес (С), 20. Жоау Педру, 9. Лиам Делап.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Расман: Престианни дискриминацион хатти-ҳаракат сабаб "Реал"га қарши навбатдаги ўйинда иштирок этмайди
ЕЧЛ. "Интер" сенсацион тарзда Норвегия клубига ютқазиб мусобақани тарк этди, "Ньюкасл" ва "Байер" 1/8 финалда!
Элдор Шомуродов Италияда
Комментарии