Арсен Венгер: “Вақт ўтиб Озил янада яхшироқ ўйнашни бошлайди”
21 янв 2014 11:24
Новости
Арсен Венгер: “Вақт ўтиб Озил янада яхшироқ ўйнашни бошлайди”
“Арсенал” клуби бош мураббийи Арсен Венгер, Месут Озил баъзан мухлисларнинг ишончини оқлаши қийин бўлаётгани хусусида тўхталиб ўтди.
- Мухлсилар Озилдан кўп нарса кутишади, бу айниқса жамоа қийинчиликларга дуч келган вазиятларда содир бўлади. Ундан кўп гол кутиш керак эмас, чунки Озил асосан тўп узатишларни бажаради. Аммо голлар ҳам уришга қодир. Ишонтириб айтаман вақт ўтиб Озил янада яхшироқ ўйнашни бошлайди”, - Венгернинг сўзларини келтиради “Арсенал” клуби расмий сайти.
Комментарии