RU

Последние новости

01:38А Серия. Шомуродовнинг голи "Рома"га "Верона" устидан ғалабани тақдим этди  27 01:36"Насаф" "Жар"да "Бухоро"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 01:25Лига 1. ПСЖ яна ғалаба қозонди. Жамоа 29 ўйиндан буён мағлуб бўлмаяпти  0 00:50Суперлига. "Пахтакор" йирик, "Насаф" ишончли, "Машъал" эса минимал ҳисобда ғалаба қозонди  0 00:10"Бавария" Бундеслиганинг охирги ўринларида бораётган жамоа устидан йирик ғалабани қўлга киритди  0 00:03Виталий Левченко: "Рақиб бизни мағлуб этгани йўқ, биз ўзимиз ўйинни ютқазиб қўйдик..."  7 23:30Рўзиқул Бердиев: "Ғалабага муносиб ўйин кўрсатдик, Черанга ишонишда давом этамиз"  1 23:27"Лас-Палмас" — "Атлетико". Альварес асосий таркибда, Гризманн захирада  0 23:23Педру Морейра: "Мендан хафа бўлмайсизлар, бугунги саволларингизга жавоб бера олмайман"  8 22:17Суперлига. "Пахтакор" сафарда "Нефтчи"ни тор-мор этди  223 21:40"Ливерпуль" Дарвин Нуньес бўйича қарор қабул қилди  5 21:19Ла Лига. "Барселона" еттита гол урилган ўйинда камбэк эвазига "Сельта"ни мағлуб этди  138 21:08Бердиевнинг захира кучлари иш берди. "Бухоро" - "Насаф" 1:3  43 20:54АПЛ. "Ман Сити" О'Райли ва Ковачичнинг голлари эвазига "Эвертон"ни мағлуб этди, Ҳусанов захирада қолдирилди  65 20:31"Барселона" ПСЖ юлдузини нишонга олди  30

Аргентинада ўйин вақти катта жанжал юзага келди, бунинг оқибатида бир мухлис ҳалок бўлди, телевидение мухбирига эса жонли эфир вақтида ўқ отилди Новости

Аргентинада ўйин вақти катта жанжал юзага келди, бунинг оқибатида бир мухлис ҳалок бўлди, телевидение мухбирига эса жонли эфир вақтида ўқ отилди

"Гимнасиа Ла Плата" ва "Бока Хуниорс" жамоалари ўртасидаги ўйиннинг тўхтатилишига сабаб бўлган мухлислар ва полиция ўртасидаги тўқнашув натижасида футбол мухлиси ҳалок бўлди.

Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, баъзи мухлислар гавжум стадионга киришга уринган, бунинг натижасида зўравонлик ва тартибсизликлар авж олган.


Полиция мухлисларни резина ўқ ва кўздан ёш оқизувчи газ ёрдамида тўхтатишга уринди – ҳатто маҳаллий телевидение мухбирига ҳам жонли эфир вақтида полициячи томонидан ўқ узилган.

Кўздан ёш оқизувчи газ майдонга ҳам тарқалиб, ўйинчилар ва мухлисларга таъсир қилди, натижада учрашув атиги 9 дақиқадан сўнг тўхтатилди.

"Гимансиа" юлдузи Леонардо Моралес шундай деди: "Менинг 2 ёшли ва олти ойлик ўғилларим нафас ололмади. Биз чорасиз қолдик ва трибунадаги барча одамлардан хавотирландик".


Буэнос-Айрес хавфсизлик вазири Серхио Бернининг маълум қилишича, 57 ёшли "Гимнасиа" мухлиси касалхонага олиб кетилаётганда вафот этган.

Аргентина футбол ассоциацияси ушбу зўравонликни қоралаб, баёнот эълон қилди.

Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика