Аргентина терма жамоаси устози: "Кубокни ютсак-ютмасак, Месси тарихдаги энг кучли футболчи бўлиб қолаверади"
10 июл 2021 21:01
Новости
Аргентина терма жамоаси устози: "Кубокни ютсак-ютмасак, Месси тарихдаги энг кучли футболчи бўлиб қолаверади"
Аргентиналиклар бош мураббийи Лионель Скалони терма сардори Лионель Месси ҳақида гапирди.

"Кубокни ютсак-ютмасак, Месси тарихдаги энг кучли футболчи бўлиб қолаверади. У буни исботлаши учун терма жамоа билан соврин ютиши шарт эмас. Ҳатто рақиблар буни тан олади", – деди Скалони.
Эслатиб ўтамиз, 34 ёшли Месси Аргентина катталар миллий терма жамоаси билан ҳали бирорта совринга эга чиқмаган.
Якшанба тонгида футболчида ютуққа эришиши имконияти бор — Бразилияга қарши кечадиган Америка Кубоги финали Тошкент вақти билан 05:00 да бошланади.
Похожие новости
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради
Комментарии