Аргентина - Бразилия учрашувидаги ҳакамлар четлатилди
18 ноя 2021 00:59
Новости
Аргентина - Бразилия учрашувидаги ҳакамлар четлатилди
Сешанба тунида Аргентина ва Бразилия термалари ўзаро баҳс олиб борди.
Учрашувдаги бир вазиятда Николас Отаменди рақиби Рафиньяни тирсаги билан уриб юборди. Учрашув бош ҳаками Андрес Кунья эса бу вазиятга эътибор қаратмади. Ундан ташқари, ВАРдаги Эстебан Остоджич ҳам вазиятга бефарқ бўлиб қолди. КОНМЕБОЛ эса бу вазиятга қизил карточка кўрсатилиши керак деб топди ва ташкилот ҳакамларни номуайян муддатга четлатди.
Бразилия ва Аргентина термалари 2022 йилнинг ноябрь ва декабрь ойларида Қатарда бўлиб ўтадиган мундиалда иштирок этади.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Комментарии