RU

Последние новости

10:05Сон Хин Мин илк совринини қўлга киритганидан сўнг йиғлаб юборди  0 09:37Расман: “Барселона“ Флик билан шартномани узайтирди  1 09:08Ангелос Постекоглу: “Мен ҳали ҳам нима бўлганини тушунишга ҳаракат қиляпман“  7 08:40Sofascore. “Ал Фейҳа“ мағлуб бўлди, Шукуров эса  1 08:12Аморим кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  11 07:45Sofascore. Финални энг ёмон ўйинчиси ким бўлди?  3 07:17Европа лигаси. Финалнинг учрашувнинг "man of the match"и маълум  12 01:59"Тоттенхэм" "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб қилиб, Европа лигасида ғолиб чиқди! Энди лондонликларда ҳам соврин бор!  98 01:58"Сирдарё ФА" бош мураббийи Аббос Махсталиев: "Мақсадимиз – академия ёшларига имконият бериш"  4 00:44"Локомотив" "Бунёдкор"ни мағлуб қилса ҳам гуруҳда қолиб кетган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 00:37Саудия Арабистони. "Ал Насср" ғалаба қозонди, Роналду 935-голини урди  9 00:32Эндрик жароҳати туфайли Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади  1 00:05Илёс Зейтуллаев: "Футболда ғалабадан кўра, мағлубият кўпроқ сабоқ беради"   0 23:35Кейн Бундеслиганинг энг яхши футболчиси деб топилди  2 23:05Григорий Колосовский: "Ғалаба бор, лекин гуруҳ босқичида тўхтадик"  0

Арда Туран билан муносабати, Париж Олимпиадаси ва кимлар ёрдам бергани — Жаҳонгир Ўрозовнинг Туркиядаги илк мавсуми қандай ўтди? Новости

Арда Туран билан муносабати, Париж Олимпиадаси ва кимлар ёрдам бергани — Жаҳонгир Ўрозовнинг Туркиядаги илк мавсуми қандай ўтди?

Бугунги кунга келиб Туркияда тўп тепаётган легионерларимиз сони бир неча нафарни ташкил қилмоқда.

Отабек Шукуров, Азиз Турғунбоев, Ҳусниддин Алиқулов, Жаҳонгир Ўрозов жамоалари турли натижалар қайд этмоқда. Ўрозов ҳаракат қилаётган Арда Туран бошчилигидаги "Эюпспор" янги мавсумда Туркия Суперлигасида қатнашади. Ўзбекистонлик ҳимоячидан янги жамоасидаги илк мавсум таассуротлари ҳақида сўрадик. 

— "Эюпспор"даги фаолиятимга тўхталадиган бўлсам, жамоа олдига юқори лигага йўлланма олиш вазифаси қўйилган эди. Биринчи ўринда мана шу қийин вазифа уддаланди. Чемпионликни қўлга киритдик. Жамоада яхши, жисмонан бақувват футболчилар жамланган. Бу ердаги илк кунимдан бошлаб жамоадагилар кўтаринки кайфиятда қарши олишди. Мослашишда ҳам деярли муаммога дуч келганим йўқ. 

— Арда Туран иймонли инсон, ўзи намоз ўқийди. Мураббий сифатида ҳам ҳурматга лойиқ. Жамоага келганимда чемпионат бошланиб бўлганди. Таркиб ҳам шаклланганди. Аксарият ҳолларда мураббийлар билан индивидуал ишладик. Мураббийлар штаби жуда катта, ҳар бири профессионал. Ўйин амалиётига келсак, жамоа олдида катта вазифа турганди. Бу вақт ичида жисмоний, тактик томонлама шуғулландим. Мураббийлар билан алоқаларимиз зўр. Кейинги йилдан ўйин амалиёти кўпроқ бўлади деб ўйлайман.


— Машғулотлар жараёнида катта фарқ кўрасиз. Ўйнамаганларга эртаси куни учрашув ташкил қилинади. Спорт формамизни ушлаб туриш учун имконият беришади. Асосан кубокда ва ўртоқлик учрашувларида майдонга тушдим. Умуман олганда хотиржамман. Ҳаммаси яхши бўлади. 

— Таркибда озарбайжонлик Таскин деган футболчи кўпроқ ёрдам берди. У аввал Россияда тўп тепган. Тил борасида ундан кўмак олиб турдим. Марокашлик Адриен Регаттинни ҳам айтишим мумкин. Жанар Эркин аввал "Спартак"да тўп тепган. Улар ҳар томонлама ўрнак бўла олди. Ҳар бир машққа профессионал, сифатли муносабатда бўлади. Бир сўз билан айтганда ҳақиқий европалик. 

— Ўзбек футболи даражаси ошганини Туркияда ҳам кўп гапиришмоқда, чунки хорижда футболчиларимиз кўпайди. Бу ерда Отабек Шукуров, Ҳусниддин Алиқулов, Азиз Турғунбоевни яхши билишади. Туркияда Бахтиёр Зайнуддинов тўп тепмоқда. У ҳам ўзининг ёрдамини аягани йўқ. Керакли маслаҳатларни бериб турди. 


— Клубимизга ОТЖга чақирилганим ҳақида хат келди. Биринчи ўринда фақат Париж ҳақида ўйламоқдаман. Нима бўлишидан қатъий назар ўз устимда ишлаб Олимпиадага боришни ният қилганман. Бунинг учун ўзимни кўрсатишим керак. Мотивация катта. Олимпиадага чиқиш катта воқеа сифатида қабул қилинди. Охирида бироз омадимиз келмади. Парижда янада яхшироқ натижа кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Мухлислардан қўллаб-қувватлашда давом этишларини сўраб қоламан.

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика