RU

Последние новости

11:29Флик Ла Лиганинг февраль ойидаги "Энг яхши мураббийи" деб тан олинди  1 10:53Бугун Ўзбекистонда трансфер ойнаси ёпилади. Жамоаларда амалга ошаётган трансферлар барчаси битта саҳифада  6 10:22«Шўртан» «Пахтакор» тарбияланувчиси билан шартнома тузди  1 09:50Шомуродов «Рома» сафида энг яхши натижани қайд этмоқда  5 09:22Ўртоқлик учрашуви. «Қалдирғочлар» навбатдаги ғалабасини қўлга киритди  0 08:56Клаудио Раньери навбатдаги ғалабадан сўнг нималар деди?  3 08:28Ўзбекистон футзал терма жамоасининг яна бир аъзоси легионерга айланди  0 08:00Моуринью «Галатасарой» мураббийлари ва футболчиларини маймун деб атади. «Галатасарой» бу бўйича ФИФАга арз қилмоқчи  10 07:33Sofascore. Гол ва ассист қайд этган Шомуродов кечаги баҳсда қандай баҳо олди?  3 07:03Элдор Шомуродов кечаги ўйинда қандай статистика қайд этди?  4 06:55Серия А. "Рома" - "Монца" 4:0, Шомуродовда 1+1  1 02:38А Серия. "Рома" йирик ҳисобда ғалабага эришди, Шомуродовдан гол+пас  53 00:10Туркча "Эл Классико". "Галатасарой" ва "Фенербахче" муроса кўчасини танлади  7 23:43"Сити" ёзда 7 нафар футболчи билан хайрлашмоқчи  9 23:19Ишчиларни камайтираётган МЮ энди ходимлар учун бепул тушликларни ҳам бекор қилмоқчи  9

АПЛнинг бой мураббийлари Новости

АПЛнинг бой мураббийлари

Англия Премьер-Лигасида энг кўп маош оладиган мураббийларнинг 11 нафари...


11. Алан Пардью («Кристал Пэлас») – маълумотларга қараганда йилига 1.5 миллион фунт олади. У ўтган қишда "Ньюкасл" сафидан ушбу жамоа сафига келиб қўшилганди.



10. Тим Шервуд («Астон Вилла») – £2m. "Астон Вилла"нинг муваффақиятсиз ўйинлари сўнгги пайтда мураббийнинг маоши ҳақида эмас, у билан бекор қилинадиган шартноманинг компенсация пуллари ҳақида гапирилишига сабаб бўлмоқда.



9. Маурисио Почеттино («Тоттенхэм») – £2m. Аргентиналик мураббий ўзига тўланаётган пулларни оқламоқда десак ҳам бўлади.




8. Сэм Эллардайс («Сандерленд») – £2.5m атрофида. Шунингдек, "Сандерленд" ҳўжайинлари клубни АПЛда олиб қолганлиги учун мураббийга яна қўшимча 2 миллион фунт ҳам ваъда қилганлар.




7. Роберто Мартинес («Эвертон») – £3m. Испаниялик мураббий 2014 йилнинг ёзидаги тузилган шартномага биноан айнан шунча миқдорда йиллик даромад қилади.




6. Славен Билич («Вест Хэм») – £3m. Янги стадионга кўчиб ўтаётган ва ТВ билан янги йирик шартномага эришишга яқин турган жамоага 3 миллион фунт нима бўлибди? :)




5. Мануэль Пеллегрини («Манчестер Сити») – £4m. Чилилик мураббийни сал юқорироқда бўлишини кутганмидингиз? Бироқ, унга йилига 4 миллион фунт кифоя экан.




4. Юрген Клопп («Ливерпуль») – £7m. Мураббий ўзига билдирилган ишончни оқлай олармикин?




3. Луи ван Гал («Манчестер Юнайтед») – £7.3m. МЮ Фергюсон давридаги муваффақиятли жамоани қайтариш учун нафақат футболчилардан, балки мураббийдан ҳам пул аямаяпти.




2. Арсен Венгер («Арсенал») – £8.3m. Сўнгги вақтларда ПСЖ томонидан жиддий қизиқиш билдирилаётган мураббийни сақлаб қолиш учун "канонирлар" яхшигина суммани баҳридан ўтишга тайёрлар.



1. Жозе Моуриньо («Челси») – £8.5m. Дунёнинг энг кучли мураббийларидан бири ҳисобланадиган Жозе ушбу мавсумда ўзига тўланаётган пулларни оқлай олмаяпти.


sports.ru сайти маълумотлари асосида тайёрланди

Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика