АПЛда сентябрь ойининг энг яхши мураббийи маълум
11 окт 2024 17:25
Новости
АПЛда сентябрь ойининг энг яхши мураббийи маълум
"Челси" шахсий совринлар тўпламини йиғди десак муболаға бўлмайди.
АПЛда ўтган ойнинг энг яхши мураббийи "Челси" устози Энцо Мареска бўлди.

"Кўклар" сентябрда мағлубиятсиз сериясини давом эттирди ҳамда иккита йирик ғалабага эришди ("Вест Хэм" ва "Брайтон" устидан – 3:0 ва 4:2), шунингдек, "Борнмут"ни минимал ҳисобда мағлуб этди (1:0) ва "Кристал Пэлас" билан дуранг ўйнади (1:1).
Ўтган ой нафақат Мареска, балки унинг шогирди Коул Палмер учун ҳам самарали бўлди. 22 ёшли ярим ҳимоячи Премьер-лигада сентябрь ойининг энг яхши футболчисига айланди.
"Челси" 14 очко билан АПЛ турнир жадвалида 4-ўринда турибди. 20 октябрь куни Мареска шогирдлари сафарда "Ливерпул"га қарши баҳс олиб боради.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Комментарии