АПЛда ойнинг энг яхшилари аниқланди
12 янв 2024 19:45
Новости
АПЛда ойнинг энг яхшилари аниқланди
Унаи Эмери қўл остида "Астон Вилла" ўтган ойда 4 ғалаба ("Манчестер Сити" ва "Арсенал" мағлуб қилинди,) 2 дуранг ҳамда 1 мағлубият қайд этди. Ой якунларига кўра жамоа АПЛ турнир жадвалида 2-ўринда бўлди.
Бундай эътироф Эмери фаолиятида иккинчи марта бўлди. Бунга қадар у 2023 йил апрелида ҳам шундай совринга эга чиққанди.
Соврин учун Юрген Клопп, Андони Ираола ва Дэвид Мойес номзодлари ҳам илгари сурилганди.

Борнмут ҳужумчиси Доминик Соланке эса фаолиятида илк марта ойнинг энг яхшисига айланди. У бу эътироф учун курашда Трент Александер-Арнолд, Матеус Кунья, Муҳаммад Кудус, Майкл Олисе, Коул Палмер, Маркос Сенеси ва Сон Хен Мин каби футболчилардан олдинда бўлди.
Ўтган ойда Доминик АПЛнинг 6 ўйинида 6та гол урди. Жамоаси эса 4 ғалаба ва 1тадан дуранг, мағлубият қайд этди.

Похожие новости
championat.asia
Суперлига. Кападзе "Навбаҳор"даги дебютида Самарқандда "Динамо"ни енгди
Суперлига. Амалдаги чемпион "Нефтчи" ўз уйида "Машъал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Суперлига. Шаланинг сўнгги дақиқаларда урган голи "Насаф"га ғалаба тақдим этди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Вильярреал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Ямалдан хет-трик
Комментарии