АПЛда 18 йил ичида илк бор бош мураббий август ойида ишдан бўшатилди
30 авг 2022 22:25
Новости
АПЛда 18 йил ичида илк бор бош мураббий август ойида ишдан бўшатилди
Англия Премьер-лигаси жамоаси 18 йил ичида биринчи марта августдаёқ бош мураббийни истеъфога чиқарди.
"Борнмут" бугун Скотт Паркерни истеъфога чиқарганини эълон қилди. Жамоа мавсум бошида чемпионат доирасидаги тўртта ўйиндан учтасида мағлубиятга учради, шу жумладан, охирги ўйинда "Ливерпул"га 9:0 ҳисобида мағлуб бўлди.
Премьер-лига тарихида бош мураббий олтинчи марта август ойида ишдан бўшатилмоқда. Охирги марта бундай ҳодиса 2004/05 йилги мавсумда кузатилган. Ўшанда "Ньюкасл"дан Бобби Робсон, "Саутгемптон"дан Пол Старрок истеъфога чиқарилган.
Бунгача Руд Гуллит, Кенни Далглиш (иккиси ҳам "Ньюкасл") ва Питер Рид ("Манчестер Сити") август ойида ишдан кетган.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Комментарии