RU

Последние новости

02:55АПЛ. Кэррикнинг мағлубиятсиз серияси давом этади: "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Эвертон"ни мағлуб этди  7 00:17"Бу — шармандалик!" — Паулу Фонсека Трампга Тинчлик мукофоти берилгани ва ЖЧ-2026 АҚШда ўтишига қарши чиқди  6 00:00"Эвертон" — "Манчестер Юнайтед": Таркиблар маълум!  7 23:25"Милан" футболчиси жағ қисмидаги синиш сабаб узоқ муддатга сафдан чиқди  2 22:52Можаро авжида: Престианни Мбаппе ва Винисиусни судга бермоқчи!  13 22:19"72 йил давомида ҳакамлар бошлиғи "Реал" одамлари бўлган!" — Лапорта "Негрейра иши" бўйича баёнот берди  13 21:52"У 10 нафар футболчини алмаштирмоқчи эди" — Лапорта Хавининг истеъфоси ҳақидаги ҳақиқатларни очиқлади  10 21:20"Роналду ЖЧни ютмаса ҳам тарихдаги энг буюги бўлиб қолаверади" — Роберто Мартинес  10 20:47Моуринью яна "бойкот" эълон қилди: "Special One" Мадриддаги матбуот анжуманига кирмайди  8 20:32ФИФАдан янгилик: Энди жароҳат олган футболчилар майдон ташқарисида 1 дақиқа қолишга мажбур бўлади!  7 20:02Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Ривожланиш Кубогида бронза медалига эга чиқди  6 19:49"Бунёдкор" "Шўртан" билан дуранг ўйнади  2 19:34Расман: Престианни дискриминацион хатти-ҳаракат сабаб "Реал"га қарши навбатдаги ўйинда иштирок этмайди  29 19:12"Ювентус" мартда Влахович билан учрашув ўтказади  1 18:43Мбаппе ПСЖга қарши судда ғалаба қозонди  7

АПЛ. "Тоттенхэм" меҳмонда "Саутгемптон"ни тор-мор этди Новости

АПЛ. "Тоттенхэм" меҳмонда "Саутгемптон"ни тор-мор этди

Теги :  АПЛ
Англия премьер лигасининг 18-туридан ўрин олган охирги ўйинида "Тоттенхэм" жамоаси "Саутгемптон"га сафар уюштирди.


Учрашув мезбонлар учун омадли бошланди. Беллашувнинг 2-дақиқасидаёқ ван Дейк ўзининг аниқ зарбаси орқали жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқишга муваффақ бўлди. Аммо кейинчалик Делли Алли баҳснинг 19-дақиқасида мувозанатни тиклади. Жамоалар танаффусга 1:1 ҳисоби билан йўл олишди.

Иккинчи таймда эса "Тоттенхэм" рақиби дарвозасига яна уч маротаба йўл топди ва якунда йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритди.

Ҳарри Кейн, Сон Хён Мин ва Делли Аллининг киритган голларидан сўнг таблодаги ҳисоб 1:4га айланди ва Почеттино жамоаси навбатдаги ғалабани расмийлаштирди.

Шуни қайд этиш ўтиш лозим, ўйинда Ҳарри Кейн 11-метрлик жарима зарбасидан унумли фойдалана олмади.


АПЛ, 18-тур.

Саутгемптон – Тоттенхэм 1:4 (1:1, 0:3)

«Сент-Мэрис»

Голлар
: 1:0 – 2 ван Дейк, 1:1 – 19 Алли, 1:2 – 52 Кейн, 1:3 – 85 Сон Хён Мин, 1:4 – 87 Алли.

Саутгемптон
– Форстер, Соареш, Фонте, ван Дейк, Бертран, Уорд-Проуз, Ромеу, Дэвис (Хейбьерг, 72), Редмонд, Родригес (Лонг, 72), Буфаль (Тадич, 72).

Тоттенхэм
– Льорис, Уокер, Дайер, Вертонген, Роуз, Дембеле (Уинкс, 82), Ваньяма, Сиссоко (Сон Хён Мин, 74), Алли, Эриксен, Кейн (Янссен, 89).

Огоҳлантиришлар
: Дембеле (15), Уокер (55), Роуз (60), Вертонген (90), Лонг (90).

Четлатиш:
Редмонд (57).

Рейтинг: -2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика