АПЛ. Салаҳ ва Мане бир пайтлар Старриж-Суарез жуфтлиги қайд этган натижани такрорлади
27 апр 2019 20:11
Новости
АПЛ. Салаҳ ва Мане бир пайтлар Старриж-Суарез жуфтлиги қайд этган натижани такрорлади
"Ливерпуль" жамоаси кеча ўз майдонида "Хаддерсфилд" жамоасига жавобсиз 5 та тўп йўллади.
Муҳаммад Салоҳ (умумий 21та гол), Садио Мане (20) мазкур баҳсда дублни расмийлаштирди ва жорий мавсум киритган голлари 40 тадан ошди.
Шу натижани 2013/14 йилги мавсумда Суарез ва Старриж ҳам кўрсатганди. Эътиборлиси, ўша йили ҳам "Ливерпуль" узоқ кутилган АПЛ чемпионлиги сари дадил бораётганди. Аммо, якун мерсисайдликлар учун муваффақиятли бўлмагани ва "Сити"нинг ғолиб бўлганини айтиш жоиз.
Ҳозирча "Ливерпуль" (91 очко) АПЛда пешқадам. Битта захира ўйини бор "Манчестер Сити" ҳисобида 89 очко мавжуд.
Комментарии