RU

Последние новости

19:37Родри: "Арсенал"дан қасос олишимиз керак"  2 19:18"Арсенал" — "Манчестер Сити". Ҳусанов асосий таркибда  23 19:15"Қизилқум" — "Насаф" 0:0 (Матнли трансляция)  4 18:50Усмоновнинг сўнгги сонияларда киритган голи "Андижон"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  23 18:36"Мальорка" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 18:08Туркия Суперлигаси. "Башакшехир"нинг "Аланяспор"га қарши ўйин учун таркиби маълум  10 17:56БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ"нинг "Ал Васл"га қарши ўйин учун таркиби маълум, Ғаниев асосий таркибда  0 15:26"Манчестер Юнайтед" Вальверде эвазига "Реал"га ўз футболчисини беришга тайёр  6 14:38"Арсенал" 80 млн евролик испанни харид қилмоқчи  2 13:58Левченко: "Нега ғалабани мухлислар билан нишонламайман? Барчаси ўйиндаги асаб ва руҳий чарчоқ сабаб"  5 13:14Фергюсон "Манчестер Юнайтед"га қайтмоқчи эканини тан олди  17 12:35Аморимнинг "Реал"даги трансфер мақсади маълум бўлди  6 11:56"Реал" "Ливерпул"нинг навбатдаги юлдузини нишонга олди  11 11:20Месси МЛС тўпурарлар пойгасида етакчилик қилмоқда - 22 та ўйинда 22 та гол  5 10:53Бугун бўлиб ўтадиган "Арсенал" - "Манчестер Сити" баҳси учун жамаоларнинг эҳтимолий таркиби  19

АПЛ. "Ньюкасл" МЮни ишончли тарзда енгди ва жадвалда "қизил иблислар"ни қувиб ўтди Новости

АПЛ. "Ньюкасл" МЮни ишончли тарзда енгди ва жадвалда "қизил иблислар"ни қувиб ўтди

АПЛ 29-туридан ўрин олган "Ньюкасл" – "Манчестер Юнайтед" учрашуви бўлиб ўтди.


"Ньюкасл" – "Манчестер Юнайтед" 2:0
2 апрель, "Сент-Джеймс Парк"
Голлар
: 1:0 – 65 Уиллок, 2:0 – 88 Уилсон.


"Ньюкасл" – Поуп, Триппьер, Шер, Ботман, Берн, Бруно Гимараэс, Лонгстафф, Уиллок (Андерсон, 84), Мерфи (Гордон, 68), Сен-Максимен (Жоэлинтон, 68), Исак (Уилсон, 80).

"Манчестер Юнайтед" – Де Хеа, Диогу Далот, Варан (Линделеф, 83), Мартинес (Пельистри, 83), Шоу, Забитцер, Бруну Фернандеш, Мактомини (Фред, 82), Антони (Санчо, 62), Вегорст (Марсьяль, 62), Рэшфорд.


Ньюкасл

Джо Уиллок - 65', Каллум Уилсон - 88'

Премьер-лига . Тур 29

02/04/2023, 21:30

0
:
2
Завершен

Манчестер Юнайтед

Стадион: St James' Park, 52268 зрителей

Главный судья: Стюарт Аттуэлл

45'
90'
65'  Джо Уиллок
65'  Аллан Сен-Максимен
68'  Аллан Сен-Максимен (Жоэлинтон)
68'  Джейкоб Мерфи (Энтони Гордон)
80'  Александер Исак (Каллум Уилсон)
84'  Джо Уиллок (Эллиот Андерсон)
88'  Каллум Уилсон
88'  Киран Триппьер
62'  Антони (Джейдон Санчо)
62'  Ваут Вегорст (Антони Марсьяль)
82'  Скотт Мактоминей (Фред)
83'  Лисандро Мартинес (Факундо Пельистри)
83'  Рафаэль Варан (Виктор Линделеф)


АПЛ мусобақа жадвали ва тўпурарлар рўйхати билан танишинг


Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин бўлди.

ЯНГИЛАШ


90+5-дақиқа. Ҳакамнинг финал ҳуштаги чалинди ва "Ньюкасл" ғалаба қозониб, айнан "Манчестер Юнайтед"дан ўтиб, 3-ўринга жойлашди. 

90+4-дақиқа. Аксинча, "Ньюкасл" яна бир гол уриши мумкин эди. Фабиан Шер ҳужумга қўшилиб, зарба ҳам бера олди, бироқ унинг уринишига аниқлик етишмади. 

90+2-дақиқа. Майдон марказида кураш. МЮ ҳужумга ўта олмаяпти. 

90-дақиқа. Учрашувнинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.

88-дақиқа. ГОООООООЛ! Каллум Уилсон назаримда охирги нуқтани қўйди — 2:0. 

68-дақиқа. Тактик ўзгаришлар! Сен-Максимен ҳамда Жейкоб Мерфи ўрнига Жоелинтон ва Энтони Гордон майдонга туширилди.   

65-дақиқа. ГОООООООЛ! Жо Уиллок ажойиб комбинацияни аниқ зарба билан якунлаб, мезбонларни олдинга олиб чиқди. Cен-Максимендан ассист. 

62-дақиқаЎзгаришлар Ваут Вегхорст ва Антони ўрнига Жейдон Санчо ҳамда Антони Марсьял ўйинга қўшилди. 

56-дақиқа. Антони тўпни Фернандешдан қабул қилиб, дарвоза томон йўллади, зарба аниқ чиқди, лекин Поупга бу ортиқча муаммо туғдирмади. 

47-дақиқа. Дарҳол Сен-Максименга нисбатан фол туфайли жарима зарбаси белгиланди. Киран Трипьер зарбани ижро этди, аммо тўп йўлига унинг шериги тўғаноқ бўлди. 

46-дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди!

45-дақиқа. Биринчи бўлим якунланди. 

43-дақиқа. Энди Александар Исаакда вазият бўлди, ҳужумчи дарвоза томон зарба йўллади, бироқ тўп йўлига Лисандро Мартинес тўғаноқ бўлди.  

40-дақиқа. Қойиле! Уиллок борган сари қулайроқ вазиятларни кўкка совуриш билан оввора. Бруну Гимараэш, Исаак ва Сен-Максимен яратиб берган ажойиб имкониятни гол билан якунлаш учун яқин масофадан дарвозани аниқ нишонга ололса бўлди эди. 

37-дақиқа. Бруну Фернандеш жарима майдончасида йиқилди ва ҳакамдан пенальти сўради, лекин Стюарт Аттуэллнинг фикри бошқачароқ. 

32-дақиқа. МЮнинг кам сонли хавфли ҳужумларидан бирини Далот якунлади, яхши комбинацияга шундай яхши охирги зарба етишмади. 

25-дақиқа. Ўнгдан ривожланган ҳужумни Мерфи зарба билан якунлади-ку, аммо у тепган тўп, менимча, ўзбекистонлик мухлисларга "осмонларга олиб кетаман" деган қўшиқни эслатиб юборди. 

17-дақиқа. Қандай қилиб? Исаак иккинчи қаватдаги курашда устун келди, унинг зарбасини Де Хеа қайтарди ва Жо Уиллок қайтган тўпни қанақасига дарвоза тўрига жойлаб қўёлмади, ўзи ҳам тушунтириб беролмаса керак.

17-дақиқа. Сен-Максимен узоқдан зарба йўллади, Де Хеа барчасини назорат қилмоқда.

12-дақиқа. Ваут Вегорст жарима майдонига ёриб кирди ва кучли зарба берди, бироз ноаниқ.  

5-дақиқа. Биринчи хавфли вазият! У Меҳмонлар дарвозаси олдида юзага келди, бироқ зарбалар ва уринишларнинг барчасига ҳимоячилар қаршилик қилишди. 

1-дақиқа. Ўйин бошланди!

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика