RU

Последние новости

12:30Марказий Осиё. "Қайрат" кубокни тарк этди, "Истиқлол" очко йўқотди, Туркманистонда эса 4 тур кейинги ўйинлар ўтказилди  0 11:59Гвардиола "Барселона" футболчисини Де Брюйнега ўринбосар деб билмоқда  7 11:37Бутун бир давр якуни: "Реал" тажрибали футболчиси жамоадан кетади  8 10:58“Ноттингем“ ҳужумчиси сунъий кома ҳолатидан чиқди  0 10:30“Барселона“ Ямал ва Рафинья учун 7 та футболчидан воз кечишга тайёр  11 10:21Сергей Лебедев: “Маҳоратли футболчилар мезбонлар ғалабасига муносиб ҳисса қўшишди”  2 09:53“Рома“ ҳужумчисига Туркия грандлари қизиқиш билдирмоқда  0 09:19“Реал Мадрид“ 60 миллион евролик трансфер бўйича келишувга эришди (Фабрицио Романо)  15 08:49Сергей Лушан: “Беш баллик тизимда менимча, жамоа ўйинини 3 баллга лойиқ кўрса бўлади”  1 08:20Мавсум якунида Ла Лигадан тушиб кетадиган яна бир жамоа номи маълум  2 07:51Аббосбек Файзуллаев кечаги ғалабадан сўнг ўз фикрини билдириб ўтди  5 07:24Дахшат. “Аякс“ чемпионликни ПСВга “совға“ қилмоқда  6 02:36"Милан" Италия кубоги финалида "Болонья"га имкониятни бой берди!  3 02:25Ла Лига. "Реал Мадрид" сўнгги дақиқада гол уриб, "Мальорка"ни мағлубиятга учратди. "Барселона" чемпионликни ўзи ҳал қилишига тўғри келади  54 00:55“Иштихон” бош мураббийи Миржалол Лоқаев: "Йигитларимиз уч ойдан бери маошсиз ўйнашмоқда. Вазият ўзгаришини кутяпмиз"  2

АПЛ. Ўз майдонида камбэк эвазига ютган "Манчестер Юнайтед" "Лестер" билан орадаги фарқни ошириб олди Новости

АПЛ. Ўз майдонида камбэк эвазига ютган "Манчестер Юнайтед" "Лестер" билан орадаги фарқни ошириб олди

Англия чемпионати 30-тури доирасидаги баҳснинг матнли трансляциясини кузатиб боринг.

Манчестер Юнайтед – Брайтон 2:1

Голлар: Уэлбек (13, 0:1), Рэшфорд (62, 1:1), Гринвуд (83, 2:1).

Манчестер Юнайтед – Хендерсон, Магуайр, Линделеф, Уан-Биссака, Шоу, Бруну Фернандеш, Фред, Погба (Мактомини, 85), Кавани (ван де Бек, 81), Рэшфорд (Жеймс, 73), Гринвуд.

Брайтон – Санчес, Уайт, Велтман, Данк, Гросс, Модер (Жаҳонбаҳш, 88), Лаллана, Биссума, Троссард (Мак Аллистер, 63), Уэлбек, Мопе.

Огоҳлантириш: Гросс (42), Кавани (63), Уайт (66), Гринвуд (89).

Манчестер Юнайтед

Маркус Рэшфорд - 62', Мэйсон Гринвуд - 83'

Премьер-лига . Тур 30

05/04/2021, 00:30

1
:
2
Завершен

Брайтон

Дэнни Уэлбек - 13'

Стадион: Old Trafford, 0 зрителей

Главный судья: Майк Дин

45'
90'
62'  Маркус Рэшфорд
62'  Бруну Фернандеш
63'  Эдинсон Кавани
72'  Маркус Рэшфорд (Дэниел Джеймс)
82'  Эдинсон Кавани (Донни ван де Бек)
83'  Мэйсон Гринвуд
83'  Поль Погба
84'  Поль Погба (Скотт Мактоминей)
89'  Мэйсон Гринвуд
13'  Дэнни Уэлбек
42'  Паскаль Грос
63'  Леандро Троссард (Алексис Макаллистер)
66'  Бен Уайт
87'  Якуб Модер (Алиреза Джаханбахш)
88'  Адам Лаллана (Энди Зекири)

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди! "Манчестер Юнайтед"дан яна бир камбэк! Жамоа қийин ўйинда ғалабага эришди.

90+4. "Брайтон" бурчак зарбасига эга бўлганди. Аммо оффсайд қайд этилди.

90+2. Агарда МЮ ғалабани ушлаб қолса, "Лестер" билан орадаги фарқни 4 очкогача оширади.

Учрашувга 4 дақиқа қўшиб берилди.

88. МЮ аста-секинлик билан ортга эътибор беришни бошламоқда. Биринчи бўлимда Санчес сейв қилмаганди. Иккинчи бўлимда эса Хендерсон)

85. Иккинчи бўлимда "Брайтон" деярли ҳужум қилмади. Мана Гросс Шоуга қарши фол ишлатгани учун яна ҳужум тўхтади.

83. ГОООООООООООЛЛЛЛЛ!! Гринвуднинг боши билан йўллаган зарбасидан кейин МЮ ҳисобда олдинга чиқиб олди!!

80. Брунунинг зарбасини Санчес ушлаб олди.

77. ЗАРБАААААА!! МЮ ҳисобда олдинга чиқиб олиши мумкин эди. Гринвуднинг зарбаси дарвозанинг устига тушди(

72. Гринвуднинг зарбасини Санчес ушлаб олди.

71. Йўқ, ВАРдагилар бу вазият пенальтига тортмаслигини маълум қилди. Ўйин давом этади.

70. ВАР ишга тушди. МЮ дарвозаси томон пенальти белгиланиши мумкин.

69. УХХХХХ! Фреднинг зарбаси рақибига тегиб, дарвозанинг юқорисидан ўтиб кетди.

65. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ!! Ван-Биссаканинг қанотдан оширган тўпини Гринвуд рақиб пости томон тепди. Ноаниқ.

62. ГОООООООООООООЛЛЛ!!! Рақибнинг хатосидан кейин Фернандеш тўпни эгаллаб олиб, Рэшфордга оширди. Маркус эса осонлик билан гол урди!

60. ХАВФЛИ ВАЗИЯТТТТ!!! Бруну ҳимоячилардан ўтиб кетди. Аммо Санчес сакраб тўпни қайтариб юборди.

55. МЮда бурчак зарбаси юзага келганди. Аммо мезбонлар ҳатто стандартлардан ҳам унум чиқара олишмаяпти.

52. ЗАРБААААА!! Ниҳоят! Рэшфорддан аниқ зарба. Санчес тўпни ушлаб олди.

50. МЮ иккинчи бўлимни ҳам босим билан бошлади. Аммо ҳалигача аниқ зарба ва вазият кўрмадик.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

Танаффус!

45+1. ЗАРБАААА!! Модернинг зарбаси дарвоза ёнидан ўтиб кетди.

Дастлабки бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

45. УХХХХХХХ!!! Магуайр жамоасини голдан қутқариб қолди. Агарда тўпга бироз кечикканида пенальти ҳам бўлиши мумкин эди.

42. "Брайтон" фулл-тим бўлиб ҳимояланмоқда. Манкунианликлар эса шу боисдан дарвозанинг ёнигача ўтишга қийналяпти.

40. МЮ тезкор қарши ҳужум ўтиб кетди. Кавани эса Лалланани йиқитгани учун ҳуштак чалинди.

38. МЮ қийинчилик билан вазият яратди. Фернандешнинг пасидан кейин Погба яхши нуқтадан жуда ноаниқ зарба йўллади.

37. Погба ҳужумдаги Рэшфорд томон тўпни оширди. Санчес тўпни ушлаб олди.

33. МЮ босим уюштирмоқда. Аммо ҳали зарба кўрмадик.

27. УХХХХХХХ!! Хендерсон бурчакдан узатилган тўпни ушлаб олишда хатоликка йўл қўйди. Яхшики, Магуайр тўпни тепиб юборди.

25. Модер чап қанотдан тўпни МЮ жарима майдончасига олиб кирмоқчи эди. Линдельоф вазиятни бартараф қилди.

21. МЮ босимни ошираётганди. Аммо Рэшфорднинг ноаниқ пасидан кейин Шоу фол ишлатишга мажбур бўлди.

19. ЗАРБААААААА!! Жаримадан оширилган тўпни Данк боши билан дарвоза томон йўллади. Хендерсон ва дарвозанинг тўсини МЮни голдан сақлаб қолди.

15. Дастлабки учрашувда ҳам "Брайтон" ҳисобни очган, Нил Мопе пенальтидан гол урганди. Ўйин тарихини барча билса керак.

13. ГОООООООООООЛЛЛЛ!!! Погбанинг хатосидан кейин "Брайтон" футболчиси тўпни олиб қўйди ва қанотга оширди. Қанотдан дарвоза ёнига узатилган тўпни Уэлбек дарвозага йўллади. Дастлабки зарбаси Хендерсон қайтарганди. Қайтган тўп яна Уэлбекка тегиб, дарвозага кириб кетди.

11. Ван-Биссака ўз жарима майдончаси ёнида тўпни рақибига бериб қўйди. Аммо "Брайтон"нинг ҳужуми ўхшамади.

8. ЗАРБААААА!!! Гринвуд рақиб дарвозаси тўсинини кўзлади.

6. Кавани билан тўп учун курашдан кейин Ив Биссума жароҳат олган кўринади. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Умид қиламизки, мажбурий ўзгариш кўрмаймиз.

4. Бруну Фернандешнинг зарбаси ноаниқ кетди.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Демак, жамоалар майдонга чиқиб келишган.

- Ассалому алайкум, ҳурматли футбол ишқибозлари! Европанинг топ-чемпионатлари футболидан баҳра олишда давом этамиз. Бугун "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Брайтон"га қарши баҳс олиб боради. Учрашувни сизлар билан Миржалол Норматов кузатиб боради.

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика