АПЛ клуби Испания терма жамоаси ўйинчисини харид қилмоқчи
20 янв 2020 18:45
Новости
"Вулверхэмптон" раҳбарияти тез орада ярим ҳимоячи Дани Олмо борасида Загребнинг "Динамо" клуби билан музокаралар олиб бормоқчи.
Таъкидлаш керакки, ўйинчи учун асосий даъвогар "Милан" бўлиб турибди ва "россонерилар" хорватиялик футболчи билан музокаралар олиб бормоқда.
Хабарларга кўра, "Динамо" Олмонинг сотувидан 25 миллион евро ишлаб олмоқчи, аммо миланликлар бу нархни туширишмоқчи.
Ўз навбатида "бўрилар" ҳам "кўклар"нинг молиявий эҳтиёжларини қондиришга тайёрлар.
Эслатиб ўтамиз, Олмо "Барселона" тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2019 йилдан буён Испания терма жамоаси шарафини ҳимоя қилмоқда.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди
Комментарии