RU

Последние новости

14:53Футбол бозорида янги давр: "Барселона" Ямаль учун мисли кўрилмаган таклиф олди!  0 14:26Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлик ўйинлари олдидан йиғин ташкил этади  0 13:58"Реал" Ҳоланд учун ҳаракатни бошлади  2 13:31Марсело Бьелса: "Рақиб жамоада Фабио Каннаваро каби юқори малакали мураббий бошчилик қилаётгани биз учун синов"  5 13:05"Қишки тозалаш": "Арсенал" 3 нафар футболчиси билан хайрлашади  0 12:36Ўзбекистон - Уругвай. Тахминий таркибимиз  17 12:30"Бунёдкор"нинг италиялик таҳлилчиси: "Каннаваро – ривожланиш учун улкан имконият"  2 12:11"Арсенал" собиқ футболчиси "Лутон Таун"ни бошқаради  0 11:43"Ал Аҳли" Педро трансфери борасида музокараларни бошлади  0 11:17Netflix Чемпионлар Лигаси ҳуқуқларини сотиб олмоқчи  0 10:40Златан Ибрагимович: "Айримлар бир-икки мавсум ярқ этиб кўринади-ю, сўнг йўқолиб кетади, Модрич эса 20 йилдан буён юқори даражада ўйнамоқда"  8 10:10Манба: "Барселона" Маркус Рэшфордни "Манчестер Юнайтед"дан тўлиқ сотиб олади  1 09:40Хави: "Барселона"га керак бўлган янги футболчи — Холанд  6 09:10Гана терма жамоаси Жаҳон чемпионатига йўл олди  4 08:40Уругвай билан охирги тўқнашувда таркибимизда кимлар ўйнаган?  5

АПЛ клуби бош мураббийи: "ВАР бекор қилинса, жуда хурсанд бўламан" Новости

АПЛ клуби бош мураббийи: "ВАР бекор қилинса, жуда хурсанд бўламан"

Англияда ВАРга қаршилар пайдо бўлгани ҳақида хабар берилганди.

"Вулверхэмптон" клуби ВАР тизимини бекор қилин бўйича АПЛ раҳбариятига мурожаат йўллаганди. 6 июнь куни АПЛ раҳбарияти, клублар ва ҳакамлар қўмитаси йиғилиш ўтказади ва унда клублар бу тизимнинг келажаги борасида овоз беришади.

Ушбу таклифни берган "Вулверхэмптон" клуби бош мураббийи Гари О'Нил ВАРни бекор қилиниши кераклиги ҳақида фикр билдирди.

"Ҳаммага маълумки, кўпгина клубларнинг, шу жумладан ўзимнинг ҳам ВАРнинг бу мавсумдаги қарорларидан хафсаламиз пир бўлди.

Биз буни клуб эгаси билан муҳокама қилдик. У ҳам бизга нисбатан бўлган қарорлардан норози. ВАР йилдан йилга ривожланиши керак, аммо бундай бўлмаяпти. Бу нарса бизни хайрон қолдирмоқда.

ВАР футболга кирганда мен бу тизимга катта умид боғлагандим. Ҳозирги ҳолатда эса ВАР бекор қилинса, жуда хурсанд бўламан.

Ўйлашимча, ҳали ҳам бу тизимни яхшилаш учун имкониятлар бор. Агар ҳаммаси ўз ҳолича қолса, ВАРни бекор қилиш керак деб ўйлайман. Агар видеотакрорлар қолса, бу тизимда том маънодаги ўзгаришлар бўлиши керак", -дейди Гари О'Нил.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика