RU

Последние новости

00:55Погбанинг катта футболга қайтиши кечикмоқда  0 00:34А Сериянинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси аниқланди  2 00:16ЖЧ-2034нинг 2035 йилда бўлиши мумкинлиги ҳақида Инфантино нималар деди?  1 23:50Мбаппе: "Винисиус билан муносабатларимиз яхши. Одамлар истаганини гапиради"  0 23:34Нани: "Аморимга вақт керак"  1 23:13ЖЧ-2026нинг 20-иштирокчиси маълум бўлди  0 22:51Валерий Карпин Эронга қарши ўйин олдидан нималар деди?  4 22:17Лапорта де Йонгнинг норозилиги ҳақида: "Майамига бориш керакми, борамиз"  1 21:55Бундеслиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 21:31Осиё Кубоги саралаши. Тожикистон Мальдив оролларидан устун келди, "Хоразм" футболчиси гол урди  1 21:15"Манчестер Юнайтед" Магуайр билан шартномани узайтирмоқчи  5 20:48Фабио Каннаваро: "Ғалаба билан бошлашимиз муҳим эди"  32 20:39ЖЧ-2034 2034 йилда бўлмаслиги мумкин  10 20:05Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Кувайт 2:0  18 19:59"Реал" асосий футболчиси фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаб қолган  0

АПЛ "Ливерпул"нинг ноҳақ бекор қилинган шов-шувли голи пайтидаги ҳакамлар аудиосуҳбатини эълон қилди (тўлиқ суҳбат) Новости

АПЛ "Ливерпул"нинг ноҳақ бекор қилинган шов-шувли голи пайтидаги ҳакамлар аудиосуҳбатини эълон қилди (тўлиқ суҳбат)

Англия премьер лигаси шов-шувли вазиятнинг аслида қандай бўлганини эълон қилди.

АПЛ еттинчи туридан ўрин олган "Тоттенхэм" – "Ливерпуль" (2:1) учрашувида ҳакамлар биринчи планга чиқишди. 34-дақиқада Луис Диас томонидан киритилган гол аслида мавжуд бўлмаган офсайд сабаб бекор қилинди. Учрашувдан сўнг, ушбу вазият катта шов-шувга сабаб бўлди. Шундан сўнг, АПЛ матбуот хизмати ҳакамларнинг ўша вазиятда ВАР орқали қилган суҳбатини тўлиқлигича тақдим қилди. Маълум бўлишича, ушбу голнинг бекор қилинишига ВАР ҳакамлари ва майдондаги ҳакамлар ўртасидаги тушунмовчилик сабаб бўлган. Видеотакрор бўйича ассистент Даррен Инглэнд майдонда киритилган голни ҳакам инобатга олди деб ўйлаган. Офсайд йўқлигини аниқлаган Даррен Инглэнд ҳакамга текширув тугагани ва ҳаммаси жойида эканлигини айтган. Бош ҳакам эса бу сўзларни ўз қарорига (офсайд) нисбатан айтилди, деб тушунган. Аслида эса Даррен Инглэнд гол тоза киритилганини назарда тутган. Қуйида ушбу аудиосуҳбатни тақдим этамиз.

Такрорий вазият оператори: Бу ракурсдан яхшироқ бўлади. Ракурс сени қониқтирадими?

ВАР: Ҳа.

Такрорий вазият оператори: Бутсадан чизиқ тортайми?

ВАР: Бутсадан чизиқ тортилсин. Ва... тўхта. Текширув тугади, текширув тугади. Ҳаммаси яхши, аъло даражада.

Ҳакам ёрдамчиси 1: Ўйнаймиз.

Бош ҳакам: Раҳмат, йигитлар.

ВАР: Раҳмат, эркак.

Бош ҳакам: Ажойиб иш, йигитлар. Ҳаммаси зўр.

Такрорий вазият оператори: Стоп-стоп-стоп-стоп. Майдондаги қарор офсайд бўлди. Аминмисан?

АВАР: Ҳа.

Такрорий вазият оператори: Аминмисан?

АВАР: Офсайд, гол, ҳа. Бу хато, Даз.

ВАР: Нима?

Такрорий вазият оператори: Майдонда офсайд деб топилди. Тасвирдан мамнунмисан?

ВАР: ....

Такрорий вазият оператори: Ҳа, ўйинчи тўғри ҳолатда. Биз узатган тасвирда у офсайдда эмасди. У тўғри ҳолатда эди.

ВАР: Жин урсин! Ох...

Такрорий вазият оператори: Пауза, пауза. Оли (PGMOL оператори) ўйинни тўхтатишни сўрамоқда, Оли ўйинни тўхтатишни сўрамоқда.

ВАР: Тушунмадим?

Такрорий вазият оператори: Оли ўйинни тўхтатиш керак демоқда. Майдонда офсайд деб топилди.

ВАР: Ҳеч нарса қила олмайман.

Такрорий вазият оператори: Оли ўйинни тўхтатиш керак деяпти, Оли ўйинни тўхтатиш керак деяпти. Ўйинни тўхтатиш.

ВАР: Ўйин давом этмоқда. Мен ҳеч нарса қила олмайман.


Рейтинг: -14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика