RU

Последние новости

02:55ЛаЛига. "Барселона" "Осасуна"дан реванш олди  22 02:14Серхио Агуэро "Манчестер Сити" ҳақида: "Шу кунлар келиши керак эди"  6 01:53БАА. 2та пенальтидан гол урилмаган ўйинда "Ал Батеҳ" ғалабага эришди, Ғаниевдан ассист  10 00:55Эмилиано Мартинес термадаги фаолиятини қачон якунлашини айтди  1 00:37Антони: "Болалигимда баъзида мактабга оч кетардим"  2 23:55Суперлига. "Хоразм" - "Бухоро" ўйинида 5 та гол урилди, Қўқонда эса нурсиз дуранг  0 23:50Давид де Хеа бир йил футболсиз қолгани ҳақида: "Ҳаётимдаги энг яхши йил бўлди"  0 22:51Баҳром Ҳайдаров: "3 очко бизга сув ва ҳаво каби зарур эди"  6 22:43Анвар Бердиев: "Насаф" ва "Навбаҳор"? Чемпионатда барибир ҳамма билан ўйнаймиз"  6 22:15Ислам Махачев футбол тарихидаги энг зўр 3 футболчи номини айтди  7 21:46АПЛ клубларга қўшимча қулайлик яратди  0 21:25Нурсиз ўйинда "Қўқон-1912" "Шўртан" билан дуранг ўйнади  30 20:27Ҳаким Фузайлов 1:4 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг: "Қўрқинчили ҳолат юз бергани йўқ"  3 20:22Улуғбек Бакаев: "Ўйин вақтини чўздик деб ўйламайман"  17 19:50"Бавария" ПСЖ вингери учун 100 миллион евро тўлашга тайёр  1

АПЛ. "Эвертон" – "Ман Сити", МЮ – "Вулверхэмптон" ва бошқа ўйинлар учун превью Новости

АПЛ. "Эвертон" – "Ман Сити", МЮ – "Вулверхэмптон" ва бошқа ўйинлар учун превью

Теги :  Превью АПЛ
Англия чемпионати 16-турига оид маълумотлар билан бўлишамиз.

"Кристал Пэлас" – "Лестер" (28.12 20:00)

"Кристал Пэлас"нинг сўнгги натижаларига қараш бироз оғриқли. "Вест Бромвич" устидан қозонилган 5:1 ҳисобидаги ғалабадан сўнг иккита дуранг ва иккита мағлубият қайд этилди. Рой Хожсон ваҳима қўзғамайди, айниқса, жамоада жиддий йўқотишлар мавжуд бўлмаган бир пайтда. Ёши улуғ мураббий ўйиндан олдин бугунги таркиб "Астон Вилла" билан ўйиндаги таркибдан катта фарқ қилмаслигини айтди.

"Лестер" сўнгги турда чемпионатда биринчи марта дуранг ўйнади. Энди турнир жадвалида фақат битта "ноль" мавжуд – "Шеффилд Юнайтед" ҳали ғалаба қозона олмади. "Тулкилар"га қайтсак, шуни таъкидлаш керакки, навбатдаги ўйинда узоқ муддатли танаффусдан кейин Чаглар Союнжу қайтиши кутилмоқда.

"Лестер" "Кристал Пэлас"ни мағлуб этишга қодир. "Бургутлар" уйдаги охирги 11 ўйиннинг 6 тасида мағлуб бўлишди. "Тулкилар" ушбу мавсумдаги 7 ўйиннинг 6 тасида ғалаба қозонишди. Қолаверса, улар турнир жадвалида ўзларидан пастроқ бўлган жамоаларга қарши 8 учрашувдан 7 тасида ғалабани тантана қилишди.

"Челси" – "Астон Вилла" (28.12 22:30)

Турнир жадвалидаги иккита қўшни клуб тўқнашуви. "Астон Вилла" яна чиройли ўйин кўрсата бошлади – сўнгги 4 учрашувда битта ҳам гол ўтказиб юбормади.

"Челси"да ҳаммаси ўнглангандек туюлди, аммо "Арсенал"га қарши ўйинда муваффақиятсизлик юз берди. Бу мавсумда Фрэнк Лэмпард учун биринчи марта саволлар туғилаётгани йўқ. Бош мураббий ротацияга қўл уришини яширмади – "Эмирейтс"даги ўйиндан фарқли ўлароқ, "Астон Вилла" билан 6-7 та янги ижрочи майдонга тушиши кутилмоқда. Каллум Хадсон-Одои ва Ҳаким Зиеш улар орасида бўлиши мумкин. "Астон Вилла" ўйин олдидан марказий ҳимоя бўйича муаммога дуч келди. Тайрон Мингс "Кристал Пелас"га қарши ўйинда майдондан четлатилганди.

"Челси" "Астон Вилла" билан кечган сўнгги ўйинларда деярли бенуқсон кўринишдаги статистикага эга. 11 учрашувда 10 та ғалаба – бу серия кетма-кет 6 та ғалабани ўз ичига олади. Шу билан бирга, "Вилла" 13 учрашувда 25 очко тўплаган, бу уларнинг 22 йил ичидаги энг яхши натижасидир.

"Эвертон" – "Манчестер Сити" (29.12 01:00)

"Эвертон"нинг ушбу мавсумда ҳозиргача ўтказган учрашувларига разм солсангиз, натижалар у қадар ёрқин эмаслигини кўрасиз. "Ирислар" "Вест Бромвич" ёки "Брайтон" каби жамоаларни мағлуб этади, бироқ "Ливерпуль" ёки "Манчестер Юнайтед" билан ўйинларда очко йўқотади.

Ва бу ҳеч қандай уятли эмасга ўхшайди, лекин агар сиз Еврокубокларга чиқишни мақсад қилиб қўйсангиз, унда топ-жамоалар билан ўйинда ҳам очко ишлашга тўғри келади.

Қарама-қарши томонда "Манчестер Сити" "Тоттенхем" билан 0:2дан сўнг 10 учрашув давомида мағлубият нималигини унутди.

Аммо шуни унутмайликки, ҳозирги "Эвертон" Анчелотти томонидан яратилган. Бир йил олдин "ирислар" 15-ўринда эди. Тараққиёт сезиларли даражада ва италияликнинг сўзларига кўра, унинг жамоаси ҳали яна ўсади. Масалан, ҳеч бўлмаганда "Манчестер Сити"дан очко ола билади.

"Брайтон" – "Арсенал" (29.12 23:00)

"Канонирлар" ўз уйларида "Челси"ни мағлуб этиб, ҳали "синмаганликлари"ни наймоиш этишди.

"Брайтон" учун тўпланган ҳар бир очко – алоҳида воқеа. Сўнгги турда улар "Вест Хэм"га қарши баҳсда дурангни қўлга киритишди.

Жамоалар турнир жадвалида ёнма-ён турибди, аммо "Арсенал" ғалаба эвазига тўрт очко фарқ билан олдинга ўтиб олди. "Брайтон" ўзини эркин ҳис қила олмайди ва худди кузда бўлгани каби хато қилишга мойилроқ.

Мезбонларнинг асосий йўқотиши – ҳанузгача ҳимоячи Тарик Лэмпти. Артета эса Луис ва Виллиан ўйинни ўтказиб юборишини эълон қилди. "Тўпчилар" таркибида "Брайтон"га қараганда ротация учун жуда кўп номзодлар мавжуд. Шунингдек, Грэм Поттер жамоасининг уйдаги муваффақиятсизликлари ҳақида ҳам унутмайлик.

"Манчестер Юнайтед" – "Вулверхэмптон" (30.12 01:00)

Иккала жамоа ҳам ўтган турда дуранг ўйнаган. аммо сценарийга кўра улар турлича бўлиб чиқди. "Манчестер Юнайтед" ғалабани бой берди, "Вулверхэмптон" эса уни "Тоттенхэм"дан тортиб олди. "Бўрилар" ўтган мавсумдагидек очко тўплашмаяпти, бироқ улар ҳар доим етакчиларга тўсқинлик қилишга уста.

"Бўрилар" "Манчестер Юнайтед"га қарши сўнгги 5 ўйиндан фақат 1 тасида мағлубияитга учрашган.

МЮ ўз уйида натижаларни барқарорлаштиришга муваффақ бўлди. Жамоа кетма-кет 3 учрашувдан бери мағлуб бўлгани йўқ. Олдинги натижаларни ҳисобга олган ҳолда буни ютуқ деб ҳисоблаш мумкин. Ишонамизки, улар ўзларининг муваффақиятларини мустаҳкамлай олишади.

"Ньюкасл" – "Ливерпуль" (31.12 01:00)

"Ньюкасл" мавсумни тушунарсиз ўтказмоқда – сўнгги 4 ўйинда фақат 1 та ғалаба. "Ливерпуль" "Ньюкасл"ни АПЛда кетма-кет 5 ўйиндан бери мағлуб этиб келади. Мезбонлар сафида Дубравка, Ласселлс, Шелви, Фрейзер, Сен-Максимен майдонга туша олмайди.

"Мерсисайдилар"да Гомес, Матип, ван Дейк, Жота, Кейта ва Милнер йўқ, аммо бу уларнинг ғалабасига тўсиқ бўлмаса керак, яна ким билсин.

Шунингдек, ушбу турда қуйидаги баҳслар ўтказилади:

29.12 23:00 "Бёрнли" – "Шеффилд Юнайтед"  

29.12 23:00 "Вест Бромвич" – "Лидс"

29.12 23:00 "Саутгемптон" – "Вест Хэм"

30.12 23:00 "Тоттенхэм" – "Фулхэм"


Шерзод Нурматов тайёрлади. 

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика