RU

Последние новости

07:53"Қайрат" бош мураббийи тарихий натижадан сўнг нималар деди?  0 07:40Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" — "Машъал" 3:1  0 07:32Ўзбекистон кубоги. Бугун яна иккита ярим финалчи аниқланади  0 02:06Биринчи лига. "Пахтакор-Фарм"дан 9:1, "ТерДУ"дан 8:1, пойтахт дербисида дуранг ва бошқа натижалар  0 02:05ЕЧЛ. "Буде Глимт" ва Кипр клуби лига босқичига йўлланмани қўлга киритди  0 01:56U21 биринчилиги. Пешқадам "Навбаҳор" йирик ҳисобда ютқазди, Андижонда голлар шоуси ва бошқа натижалар  0 01:01Камолиддин Тожиев: "Пахтакор ўз олдига доим олий мақсадни қўяди. Кубок ва Суперлигада охиргача курашамиз"  6 00:29Тарих яратилди! "Қайрат" пенальтилар сериясида "Селтик"ни мағлубиятга учратиб ЕЧЛ лига босқичига йўл олди!  38 00:14Отабек Нарзуллаев: "Мақсадимиз кубок финали эди. Энди бор эътиборимиз Суперлигага қаратилади"  2 23:55"Ювентус" Влаховични Салемакерсга алмаштирмоқчи. "Милан" ушбу келишувга рози бўлиши мумкин  3 23:35МЮ Майнунинг келажаги бўйича қарорни яқин икки кун ичида қабул қилади  1 22:35Ўзбекистон Кубоги. 100 дақиқа давом этган учрашувда "Пахтакор" "Машъал"ни енгиб, ярим финалга йўл олди  54 22:07Лондон клуби Испания терма жамоаси ўйинчисини 50 млн евро эвазига харид қилишга яқин  1 21:23"Реал"нинг собиқ ҳимоячиси Лукас Васкес янги клуби билан шартнома имзолади  0 20:30Хаби Алонсо: "Карвахаль Испания терма жамоасига қайтишни хоҳлайди"  1

АПЛ. Бугунги 2 та ўйин учун превью (+турнир жадвали) Новости

АПЛ. Бугунги 2 та ўйин учун превью (+турнир жадвали)

Бугун, 19 июндан АПЛда 30-тур баҳслари старт олади.

Бугун 2 та ўйин бор, шулардан бири тур марказий баҳс бўлиб, унда “Манчестер Юнайтед” Лондонда “Тоттенхэм” меҳмони бўлади. 

Демак, қуйида “Норвич” – “Саутгемптон” ва “Тоттенхэм” - “Манчестер Юнайтед” учрашувининг ўйин олди тафсилотларига батафсил тўхталамиз.

19.06 22:00 (Тошкент вақти) “Норвич” - “Саутгемптон"

"Норвич" иштирокидаги охирги икки ўйинда бир хил 1:0 ҳисоби қайд этилган. Бирида "Лестер"ни ютган бўлса, иккинчисида "Шеффилд Юнайтед"га мағлуб бўлган. Жамоа турнир жадвалида энг охирги ўринда бормоқда. 

"Саутгемптон" рестартдан олдинги сўнгги икки ўйинда "Ньюкасл" ва "Вест Хэм"га ютқазганди. Клуб турнир жадвалида 14-поғонага жойлашган.

Таркиблар бўйича

Ҳимоячи Сэм Байрам ва ярим ҳимоячи Онель Эрнандес жароҳат туфайли "канарейкалар"га ёрдаб бера олмайди. 

Жамоа бош мураббийи Даниель Фарке ҳимоя марказида Бен Годфри-Грант Хэнли жуфтлигидан фойдаланиши кутилмоқда. Шунингдек, яна бир ҳимоячи Тимм Клозе жамоасига ёрдам беришга тайёр ҳолатда.    

Клуб битта ҳужумчи хизматидан фойдаланади - бу финляндиялик Теэму Пукки.  

Меҳмонлар ярим ҳимоячиси Мусса Женепо қизил карточка олгани боис бу ўйинда ўз жамоасига наф келтира олмайди.

Ральф Хазенхюттль жамоасида Натан Редмонд сафга қайтган ва у чап қанот ярим ҳимоясида тўп тепади. Қарама-қарши қанотдан Стюарт Армстронг жой олиши кутиляпти.

Ўзаро ўйинлардаги натижалар

Жами ўйинлар сони

“Норвич” ғалабаси

Энг йирик ютуғи

“Саутгемптон” ғалабаси

Энг йирик ютуғи

Дуранг

86 та

29 (34%)

5:0

31 (36%)

4:0

26 (30%)


Ўйинга оид фактлар:

- "Норвич"нинг охирги 4 уй учрашувида камида 2 та гол урилган (Премьер-лига).

- "Канарейкалар" охирги 5 уй ўйинидан фақат 1 тасида ютқазган (Премьер-лига).

- "Саутгемптон" сўнгги 5 сафар ўйинидан 3 тасида ғалаба қозонган (Премьер-лига).

Тахминий таркиблар

"Норвич" (4-2-3-1): Крул - Эронз, Хэнли, Годфри, Луис – Тетти, Маклейн – Буэндиа, Дуда, Кантуэлл – Пукки

"Саутгемптон" (4-4-2): Маккарти - Уокер-Питерс, Стивенс, Беднарек, Бертранд – Армстронг, Уорд-Проуз, Хёйбьерг, Редмонд – Ингз, Лонг

Жамоаларнинг жароҳатланган футболчилари: Байрам, Эрнандес (“Норвич”) 

Сўроқ остида: Хэнли, Циммерман (“Норвич”)

Норвич Сити

Премьер-лига . Тур 30

19/06/2020, 23:00

3
:
0
Завершен

Саутгемптон

Дэнни Ингс - 49', Стюарт Армстронг - 54', Натан Редмонд - 79'

Стадион: Carrow Road, 0 зрителей

Главный судья: Kevin Friend

45'
90'
62'  Тодд Кантуэлл (Онель Эрнандес)
62'  Том Трибулл (Марио Вранчич)
80'  Теему Пукки (Ондрей Дуда)
80'  Эмилиано Буэндия (Адам Айда)
89'  Йосип Дрмич (Джош Мартин)
90'  Макс Ааронс
49'  Дэнни Ингс
49'  Стюарт Армстронг
54'  Стюарт Армстронг
54'  Дэнни Ингс
73'  Дэнни Ингс
79'  Натан Редмонд
79'  Майкл Обафеми
82'  Стюарт Армстронг (Че Адамс)
82'  Майкл Обафеми (Уильям Смоллбоун)
88'  Дэнни Ингс (Натан Телла)
89'  Натан Редмонд (Софьян Буфаль)
90'  Ян Валери (Кайл Уокер-Питерс)

20.06 00:15 (Тошкент вақти) “Тоттенхэм” - “Манчестер Юнайтед"

"Тоттенхэм" ўзига келиб олиши учун танаффус озгина бўлса-да, фойда бўлган бўлса керак, чунки жамоа рестартдан олдинги барча мусобақаларда охирги 6 ўйинда ғалаба нималигини билмаганди. Чемпионлар Лигаси ва Англия Кубогидан чиқиб кетган "шпорлар" эндиликда бор эътиборларини АПЛга қаратишган. Моуриньо шогирдлари турнир жадвалида 8-ўринга жойлашишган. 

"Манчестер Юнайтед"да хушхабарлар янграяпти. Рэшфорд ва Погба сафга қайтган. Улар бугунги ўйинда қатнашишдан умидвор. МЮ охирги 5 ўйинда енгилмаган ва турнир жадвалида 5-ўринда бормоқда.

Таркиблар бўйича

Деле Алли ирқчиликка оид ҳазили учун дисквалификация қилинган ва бугунги ўйинда қатнашмайди. Жозе Моуриньо 4-3-3 схемасидан фойдаланиши кутилмоқда.

Ёшлардан ҳужумчи Парротт ва ҳимоячи Танганга жароҳатда бўлса, Сон Хён Мин ва Ло Чельсонинг бугунги иштироки сўроқ остида турибди.

Моуриньо жума оқшомида ярим ҳимоя марказини Танги Ндомбелега ишонади. 

Фил Жонс - Сульшернинг жароҳат билан боғлиқ ягона муаммоси. 

Мураббийлар штабини энг хурсанд қиладигани, шубҳасиз, Рэшфорд ва Погбанинг қайтиши. Рэшфорд асосий таркибда тушиши, Погба захирада қолдирилиши кутилмоқда. 

Фред  Матич ёки Мактоминей билан майдон марказида жуфтлик ҳосил қилади.

Ўзаро ўйинлардаги натижалар


Жами ўйинлар сони

“Тоттенхэм” ғалабаси

Энг йирик ютуғи

“Ман. Ю” ғалабаси

Энг йирик ютуғи

Дуранг

191 та

51 (27%)

6:1

91 (47%)

5:0

49 (26%)


Ўйинга оид фактлар:

- "Манчестер Юнайтед"нинг охирги 6 меҳмон ўйинида камида 2 та гол урилган (Премьер-лига). 

- МЮ "Тоттенхэм"га қарши сўнгги 3 учрашувда ҳалаба қозонган (барча мусобақалар).

- "Тоттенхэм" ўз уйидаги охирги 3 ўйинда рақиблар дарвозасига камида 2 та тўп киритган (Премьер-лига). 

- МЮ сўнгги 5 ўйинда мағлуб бўлмаган (Премьер-лига).    

Тахминий таркиблар

"Тоттенхэм" (4-3-3): Льорис - Орье, Санчес, Алдервейрелд, Дэвис - Сиссоко, Уинкс, Ндомбеле - Моура, Кейн, Сон 

"Манчестер Юнайтед" (4-2-3-1): Де Хеа - Уан-Биссака, Линделёф, Магуайр, Шоу - Фред, Матич - Жеймс, Фернандеш, Рэшфорд - Марсьяль

Жамоаларнинг жароҳатланган футболчилари: Парротт, Танганга ("Тоттенхэм") 

Сўроқ остида: Фойт, Ло Чельсо, Сон ("Тоттенхэм"), Туанзебе, Жонс ("Манчестер Юнайтед") 

Тоттенхэм

Стивен Бергвейн - 27'

Премьер-лига . Тур 30

20/06/2020, 01:15

1
:
1
Завершен

Манчестер Юнайтед

Бруну Фернандеш - 81'

Стадион: Tottenham Hotspur Stadium, 0 зрителей

Главный судья: Jonathan Moss

45'
90'
27'  Стивен Бергвейн
27'  Серж Орье
70'  Стивен Бергвейн (Джовани Ло Чельсо)
70'  Эрик Ламела (Жедсон Фернандеш)
90'  Эрик Дайер
41'  Дэниел Джеймс
62'  Дэниел Джеймс (Мэйсон Гринвуд)
63'  Фред (Поль Погба)
78'  Антони Марсьяль (Одион Игало)
78'  Виктор Линделеф (Неманья Матич)
81'  Бруну Фернандеш
89'  Скотт Мактоминей (Эрик Байи)

Турнир жадвали


Шерзод Нурматов тайёрлади. 


Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика