RU

Последние новости

16:20"Шўртан" бугун 10 йиллик "қора анъана"га чек қўядими?  0 15:58ПСВ "Манчестер Юнайтед" футболчисини сотиб олмайдиган бўлди  1 15:21Дел Пьеро клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ким ғолиб бўлишини тахмин қилди  6 14:53Эмилиано Мартинес "Челси" ёки "Атлетико"га ўтиши мумкин  0 14:28"Атлетик" собиқ президенти: "Уильямс биз учун ўйнашни истамаяпти"  4 13:45Луис Энрике: "Интер Майами"нинг даражаси умуман бошқача"  4 13:21Арсен Венгер: "Майдонлар талаб даражасида эмас"  3 12:50Маскерано: "Биз бу ўйинда аутсайдермиз"  6 12:14Бруну Лаже "Челси"дан учралган мағлубиятга изох берди  0 11:52Рейна ўз давридаги энг кучли дарвозабонларни санади  11 11:25Энцо Мареска: "Челси" сўнгги ойдаги энг зўр ўйинини ўтказди"  2 10:43МЮ “Реал“ футболчисига расмий таклиф билан чиқди  0 10:10“Челси“ “Боруссия Д“ футболчисини сотиб олишга яқин  2 09:38Нико Уильямс “Барселона“га талаб қўйди  13 09:05Суперлига. Бугун 14-тур давом эттирилади  5

АПЛ. Педро, Педро, Педро! Педронинг сўнгги дақиқаларда урган голи "Брайтон"га "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб этишга ёрдам берди Новости

АПЛ. Педро, Педро, Педро! Педронинг сўнгги дақиқаларда урган голи "Брайтон"га "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб этишга ёрдам берди

АПЛнинг 2-туридан ўрин олган "Брайтон" - "Манчестер Юнайтед" учрашуви якунланди.

Жамоаларнинг бошланғич таркиби билан танишинг.

АПЛ, 2-тур

"Брайтон" - "Манчестер Юнайтед" 2:1

Гол: 1:0 – 32 Уэлбек, 1:1 – 60 Диалло, 2:1 – 90+5 Жоао Педро.

Брайтон – Стил, Данк, ван Хекке, Велтман, Хиншелвуд, Гилмор (Айяри, 90), Милнер (Балеба, 73), Митома (Аденгра, 90), Жоао Педро, Минте (Рюттер, 90), Уэлбек (Энсисо, 79).

Манчестер Юнайтед – Онана, Диогу Далот, Мартинес, Магуайр (де Лигт, 79), Мазрауи, Майну, Каземиро, Маунт (Зиркзе, 46), Рэшфорд (Гарначо, 65), Диалло (Антони, 90), Бруну Фернандеш (Мактоминей, 79).

Огоҳлантириш: Диалло (76), Майну (78), ван Хекке (89).


ЯНГИЛАШ


Учрашув якунланди



90+5. ГОООЛ. ПEДРО, ПEДРООО. Ҳисобни ўзгартирмоқда

Ҳакам иккинчи бўлимга 7 дақиқа қўшиб берди

90. Ўзгариш: Георгинио Раттер, Ясин Аяри, Саймон Адингра майдонга тушди. Улар Каору Митома,     Янкуба Минте ва Билли Гилмор майдони тарк этди.

90. Ўзгариш: Амаднинг ўрнига Антони тушди.

86. Учрашув сўнгги қисмида мезбонларнинг ўйини анча қизиқ бўлмоқда

79. Ўзгариш:  Скотт Мактоминей ва Маттейс де Лигт майдонга тушди. Улар Харри Магуайр ва Бруну Фернандеш алиштирди.

79. Ўзгариш: Хулио Энсисо Денни Уелбек алиштирди.

78. Огоҳлантириш: Маунт огоҳлантирилди

77. "Брайтон"да навбатдаги ҳужум. Педронинг боши билан йўллаган зарбасини дарвозабон ушлаб олди.

70. ГОООЛ. МЮдан супер қарши ҳужум бўлди. Гарначо ҳисобни ўзгартирди. Бироқ тўп дарвозага кираётганда Зиркзега тейди ва ён ҳакам байроғини кўтарди. Бекор бўлган гол жуда ғалати бўлди

66. Каземиронинг узоқдан йўллаган зарбаси анча ноаниқ кетди

65. Ўзгариш: Рэшфорд майдони тарк этди, унинг ўрнига Гарначо тушди

59. ГООЛ. Амад Диало ҳисобни тенглаштирмоқда. МЮнинг ёш футболчисидан супер ҳаракатлар ва ажойиб гол

58. Дэнни Уэлбек жаримадан узатилган тўлга биринчи бўлиб боши билан зарба йўллади, аммо унинг зарбаси устунга тегмоқда

55. Дэнни Уэлбекнинг боши билан йўллаган зарбаси тўғри Онананинг қўлига борди

54. Меҳмонларнинг навбатдаги ҳужуми яна омадсизлик билан якунланди

52. Милнер ҳисобни ошириши мумкин эди, фахрий футболчининг зарбаси дарвозабондан ўтди, бироқ сўнгги сонияда Далот тўпни дарвозадан олиб чиқди

Иккинчи бўлим бошланди. Зиркзе Моунтни алиштирди

Биринчи бўлим якунланди

37, Маунтнинг аниқ ва кучли зарбасини дарвозабон қайтарди

33. Решворд ҳисобни тенглаштирганди, бироқ ён ҳакам байроғини кўтарди

32. ГОООЛ. Митомадан ажоиб узатма ва Дэнни Уэлбек ҳисобни очди. Меҳмонлар ҳимоячилари "ухлаб қолди"

27. МЮ учрашувни анча ҳужумкор ўтказмоқда. Далотнинг узоқдан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади. Ҳозирча зарбалар етарли, бироқ аниқ зарба йўқ

23. Казеримиронинг боши билан йўллаган зарбаси анча ноаниқ чиқди

17. Маунт рақибдан тўпни олиб қўйди ва хавфли ҳужум ташкил қилиши мумкин эди, бироқ рақиб ҳимояси ўз ўрнида

11. Далот қанотда супер ҳаракат қилди ва тўпни тўғри Амаднинг оёғига ташлаб берди, бироқ МЮнинг ёш футболчиси имкониятидан фойдалана олмади

10. Педрунинг узоқдан йўллаган зарбаси анча ноаниқ чиқди

6. Меҳмонлар рақибни ўз жарима майдончасининг ўзида прессинг қилишмоқда ва бунинг натижасида МЮ бурчак зарбасига эга бўлди

УЧРАШУВ БОШЛАНДИ

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика