RU

Последние новости

12:25"Олимпик" бугун тарихий натижа қайд этиши мумкин   2 12:18U-20 Осиё кубогига қуръа ташланди. Ўзбекистон Эрон билан ўйнайди  14 12:04U-20 Осиё кубоги. Ўзбекистонга аввалги мусобақаларда гуруҳда қайси терма жамоалар рақиб бўлган?  2 11:51Луис Энрике: "Натижа адолатли бўлмади. Биз "Атлетико"дан кучлироқ эдик"  3 11:30Катанец нега айнан Адҳамзодани чақирди?  24 11:10Ришарлисон жароҳат сабаб "Тоттенхэм"нинг бўлажак ўйинларини ўтказиб юборади  0 10:45"Манчестер Сити" захира дарвозабони Ортега илк бор Германия термасидан чақирув олди  1 10:24Суперлига. Абрамов бугун собиқ жамоасига қарши, "Олимпик" Олмалиқда меҳмон   0 10:21"Ливерпуль" ва "Челси" "Вулверхэмптон" ҳимоячиси учун курашади  0 09:52Палмер "Арсенал"га қарши ўйнай олмаслиги мумкин  2 09:30Бугун U-20 Осиё кубогига қуръа ташланади!   9 09:00"Реал Мадрид" "Лейпциг" ҳимоячисини ўзининг асосий трансфер мақсадига айлантирди  4 08:29ПСЖ "Астон Вилла" тўпурарини ўз сафида кўрмоқчи  0 08:10БУМ! Криштиану Роналду "Ал Ҳилол"га ўтиши мумкин   29 07:33"Тоттенхэм" ва "Ювентус" Эндрикни ўз сафида кўрмоқчи  2

АПЛ: 21-тур. Бугунги ўйинлар превьюси Новости

АПЛ: 21-тур. Бугунги ўйинлар превьюси

Бугун АПЛ 21-тур доирасидаги бир неча ўйинлар бўлиб ўтади. Эътиборингизга айнан бугунги ўйинлар превьюсини ҳавола этамиз.

ХАЛЛ - ЧЕЛСИ (17:45)

Ушбу жамоалар ўртасидаги барча учрашувлар тарихида “Халл” фақатгина тўрт маротаба “Челси” устидан ғалаба қозона олган.Сўнгги марта бу воқеа 1988 йилда рўй берганди. 

Шуни ҳам айтиш керакки, “Халл” ҳудди “Арсенал”, “Манчестер Сити”, “Ливерпуль” каби уй учрашувларида энг кам гол ўтказаётган жамоалардан бири бўлиб турибди. Бор йўғи олтита гол ўтказиб юборди мезонлик қилган ўйинларида. 

“Челси” эса чемпионатдаги сўнгги 5 учрашувда тўртта ғалабага эришди. 

“Халл Сити” ҳимоячиси Пол Макшейн жароҳати туфайли бир ойча майдонга туша олмайди. Жумладан уушбу ўйинда ҳам. Ундан ташқари Стив Брюснинг яна бир неча йигитлари вирусли касалликлар юқтириб олишган. Аммо мураббий бу футболчилар ўйинга тайёр бўлишидан умид қилмоқда.

“Челси”да ҳам йўқотишлар йўқ эмас. Яқмн бир ой ичида “аристократлар” тажрибали Фрэнк Лэмпард ва Бранислав Иванович хизматларидан фойдалана олишмайди.

"CA" тахмини: 40% - 60%


ТОТТЕНХЭМ - КРИСТАЛ ПЭЛАС (20:00)

Тим Шервуд жамоани бошқаришни бошлагач, аҳволи бир оз яхшилангандек таассурот қолдираётган “Толттенхэм”нинг “Кристал Пэлас”га қарши учрашувларидаги статистикасига ҳавас қилиб бўлмайди. Жамоаларнинг ўзаро сўнгги 9 учрашувида фақат бир бора ғалаба қозона олган. У ҳам бўлса ушбу мавсумнинг биринчи турида. Лондонликлар ўз уйидаги 10 йинда фақатгина 15 очко тўплашга ва 11тагина гол уришга эришган. Сўнгги ўн учрашувда Шервуд шогирдлари фақат бир мартагина гол ўтказиб юбормасдан ўйинни якунлаган. 

“Кристал Пелас” эса ўзининг сўнгги беш ўйинидан фақат биттасини юта олди. Тони Пьюлис қўл остида улар йиғиши мумкин бўлган 24 очкодан фақат 10 очко қўлга киритишга мувоффақ бўлди.

“Тоттенхэм”даги йўқотишлар: Юнус Қобул, Ян Вертонген, Паулиньо, Сандро, Гульфи Сигурдссон, Льюис Холтби ва Эрик Ламела.

"Кристал Пэлас"да эса йўқотишлар деярли йўқ. “Вест Бромвич”га қарши ўйинда жароҳати туфайли ўйнай олмаган Кэмерон Жером сафга қайтди.

"СА" тахмини: 65% - 35%


ЭВЕРТОН - НОРВИЧ (20:00)  

“Эвертон” АПЛ доирасидаги ўзаро беш ўйиндан бери “Норвич”ни енга олмаяпти. Уларнинг тўрттаси дуранг ва биттаси ливерпулликларнинг мағлубияти билан ниҳоя топган. Бироқ “Эвертон” бу мавсумни аввалгисидан анча яхши ўтказаётганини таъкидлаш керак. Роберто Мартинес бошқариб келаётган жамоа ўтган йили айни шу даврда ҳозиргидан 5 очко камроқ йиққанди.  

“Норвич” эса кета-кет бешта ўйиндан бери ғалаба қозона олмаётгани ҳам эътиборга молик.  

Бугунги ўйинда кичик жароҳатларини даволатиб улгурган “Эвертон”нинг етакчи футболчилари Лейтон Бэйнс ва Росс Баркли иштирок эта олади. Фил Ягиелка ва Сильвен Дистен яна бир ҳафта даволанишлари керак. 

Дисквалификацияни ўтаб бўлагн “Норвич” ярим ҳимоячиси Лерой Фер сафга қайтади.  Уэс Хулахан ва Брэдли Жонсон ҳам жароҳатларидан қутилшган. 

“Норвич” сафидаги йўқотишлар: Майкл Тернер, Эллиотт Беннетт, Джонни Хоусон, Алекс Теттей ва Энтони Пилкингтон.

"СА" тахмини: 65% - 35%


ФУЛХЭМ - САНДЕРЛЕНД (20:00)

Ушбу мавсумда “Фулхэм” аллақачон 42та гол ўтказишга улгурди. Айни пайтда АПЛда энг кўп гол ўтказиб юборган жамоа ҳам айнан улардир. Уларнинг бугунги рақиблари бўлмиш “қора мушуклар” сафардаги сўнгги тўрт ўйинда мағлубият нима эканини билмай келишяпти. 

“Фулхэм” ҳамон Бред Хангеланд хизматларидан фойдалана олмайди. Бироқ сафга Маартен Стекеленбург қайтишга тайёр. 

“Сандерленд”да эса жароҳатлар билан боғлиқ ҳолат аввалги турлардагидек. Яъни фақатгина Кирен Вествуд ва Карлос Куэльяр майдонга тушишга тайёр эмас.

"СА" тахмини: 50% - 50%


МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД - СУОНСИ (22:30) 

Бир ҳафта илгари “Суонси” ўз тарихида илк бор “Олд Траффорд”да ғалаба қозонишга эришди ва бу ғалабаси билан “Манчестер Юнайтед”ни Англия Кубогидан чиқариб юборди.  “Қизил иблислар” ўз уйларидаги сўнгги 6 ўйиннинг тўрттасида мағлубиятга учрадилар. “МЮ” сўнгги уч ўйинда енггилган бўлса, “Суонси” бутун мавсум давомида чемпионатда фақат беш бора ғалаба қозона олган. “Оққушлар” ўз уйидагидан кўра сафарда кўроқ ғалаба қозонаётган тўрт жамоанинг биридир.

“Манчестер Юнайтед” бу ўйинни ҳам Уэйн Руни ва Робин ван Персисиз ўтказишга мажбур. Шунингдек, Жонни Эванснинг ҳам майдонга тушиши сўроқ остида. 

“Суонси” Пабло Эрнандес ва Ролан Ламани ўйната олмайди. Шунингдек Михел Ворм ҳам жароҳатини даволашни давом эттирмоқда.

"СА" тахмини: 60% - 40 % 

ЖамоаЎйинҒалабаДурангМағлубиятТ-НОчко
1Арсенал20143339-1845
2Манчестер Сити20142457-2344
3Челси20134338-1943
4Ливерпуль20123546-2339
5Эвертон20108232-1938
6Тоттенҳэм20114524-2537
7Ман. Юнайтед20104633-2434
8Ньюкасл20103729-2533
9Саутгемптон2076726-2327
10Халл Сити2065922-2523
11Астон Вилла2065919-2523
12Сток Сити2057819-3022
13Суонси Сити2056926-2821
14Вест Бромвич2049723-2721
15Норвич Сити20551017-3320
16Фулҳэм20611321-4219
17Кардифф сити20461015-3218
18Кристал Пэлас20521313-2917
19Вест Хэм20361119-3015
20Сандерлэнд20351215-3314
Аброр Қодиров тайёрлади

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика